Остонадан чиқсанг, талоқсан деса… ҳақида ислом дини нима дейди?

Остонадан чиқсанг, талоқсан деса… ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассаламу алайкум! Жавоб учун олдиндан раҳма.  Аёлим мендан сўрамай кўчага чиққанини кўрдим. Шунда аччиқ устида уйимиз остонасини кўрсатиб, шу эшикдан чиқсанг уч талоқсан дедим. Энди ўзим афсусдаман, лекин ислом бунга нима дейишини ва никоҳим нима бўлганини билмоқчиман. Илтимос тезроқ жавоб берсангиз . Ассаламу алайкум.

Javob:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Уйингизнинг остонасини кўрсатиб, шу эшикдан чиқсанг, деган бўлсангиз ўша эшикни бузиб, бошқа ердан эшик очиб кўринг. Кейин хотинингиз ўша янги эшикдан чиқса бўлади. Оғзингизга эрк берманг. Талоқ сўзини оғизга олмаслик керак. Хотин билан бошқача муомала қилса ҳам бўлади. Фақат талоқни айтиш шарт эмас.

Savollarga javoblar
Остонадан чиқсанг, талоқсан деса…