Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар

Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар

Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар

Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар

Орҳидея, эҳтимол дунёдаги энг кенг тарқалган гулдир. Улар жуда машҳур бўлиб, кўплаб ҳаваскор гул шайдолари уларни уйда етиштиришади. Аксарият орҳидеялар тувакда ҳам яхши кўкаради. Тўғри улар кўпинча жуда эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан ғамхўрлик қилишни талаб қиладилар, чунки ҳарорат шароитларига ёки намлик даражаларига риоя қилмаслик уларни тезда йўқ қилиши мумкин.

Бугунги мақоламиз орқали орҳидеялар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сиз билан бўлишмоқчимиз. Марҳамат!

d0bed180d2b3d0b8d0b4d0b5d18f d0b3d183d0bbd0b8 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8 19 d182d0b0 d29bd0b8d0b7d0b8d29bd0b0d180d0bbd0b8 d0bcd0b0 660e33940b6ddОрҳидея –сайёрадаги энг қадимги ўсимлик оилаларидан бўлиб, у тахминан 145 миллион йил олдин пайдо бўлган.

Орҳидея ўзининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва бутун Ер юзида ўсишга муваффақ бўла олади, Антарктида бундан мустасно.

Фақатгина Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида 419 турдаги орҳидея учун жой топилган эди, дунёда бу гулларнинг 25000 дан ортиқ турлари мавжуд.
d0bed180d2b3d0b8d0b4d0b5d18f d0b3d183d0bbd0b8 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8 19 d182d0b0 d29bd0b8d0b7d0b8d29bd0b0d180d0bbd0b8 d0bcd0b0 660e3394229b3Битта орҳидея ичида 4 000 000 донагача уруғ ўсиши мумкин, бу эса ўсимликни уруғлар унумдорлиги бўйича гуллар орасида етакчига айлантиради.

Орҳидея майда гуллар ёки дарахтга ўхшаш узум шаклида бўлиши мумкин — уларнинг энг кичиги атиги бир неча миллиметрга етади ва энг улкан орҳидея 35 метргача ўсади.

Орҳидеялар орасида 70 ёки ундан ортиқ йил давомида ўишга қодир бўлган “узоқ яшовчилар”ини ҳам учратиш мумкин.
d0bed180d2b3d0b8d0b4d0b5d18f d0b3d183d0bbd0b8 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8 19 d182d0b0 d29bd0b8d0b7d0b8d29bd0b0d180d0bbd0b8 d0bcd0b0 660e3393d6247Машҳур олим Чарлз Дарвин орҳидея чанглатиш усулларига алоҳида илмий иш бағишлаган бўлиб, у қойил қолган гуллар ҳақида кўплаб мисоллар ва тафсилотларни ўз ичига олган.

Лондонда, Қироллик ботаника боғи Кюда орҳидеяларнинг кенг тўплами мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари ўтган асрнинг бошларидан бери сақланиб қолган. Уларнинг ёши 100 йилни ташкил қилса ҳам ажаб эмас.
d0bed180d2b3d0b8d0b4d0b5d18f d0b3d183d0bbd0b8 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8 19 d182d0b0 d29bd0b8d0b7d0b8d29bd0b0d180d0bbd0b8 d0bcd0b0 660e3394392902000 йилга қадар бутун дунё бўйлаб ихлосмандлар ва биологлар 250 мингга яқин орҳидеянинг сунъий навларини ишлаб чиқаришди.

Барчага таниш ванил мазаси орҳидея оиласидаги лианнинг меваси эканлигини жуда кам одам билади.

Кесилган орҳидея гуллари бошқа гулларга қараганда гулдонда узоқроқ яхши сақланади.
d0bed180d2b3d0b8d0b4d0b5d18f d0b3d183d0bbd0b8 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8 19 d182d0b0 d29bd0b8d0b7d0b8d29bd0b0d180d0bbd0b8 d0bcd0b0 660e3394501dbПапҳиопедилум сандерианум илмий ном билан аталувчи дунёдаги энг катта орҳидея барглари 120 сантиметрдан ортиқ бўлиши мумкин.

Дунёдаги энг қиммат орҳидея «Олтин Кинабалу» биринчи марта фақат 15 ёшида гуллайди. Ноёблиги ва ўзига хослиги туфайли ушбу орҳидея куртакларининг нархи 5000 долларга етади. Ушбу гул Малайзияда ўсади.
d0bed180d2b3d0b8d0b4d0b5d18f d0b3d183d0bbd0b8 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8 19 d182d0b0 d29bd0b8d0b7d0b8d29bd0b0d180d0bbd0b8 d0bcd0b0 660e33946967aОрҳидея ҳар қандай шароитга мослаша олади — улар ботқоқ ва қия жарликларда, ер остида, чўлда, тундрада ва қуруқ иқлими билан машҳур бўлган бошқа жойларда ҳам ўсиб кета олади.
d0bed180d2b3d0b8d0b4d0b5d18f d0b3d183d0bbd0b8 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8 19 d182d0b0 d29bd0b8d0b7d0b8d29bd0b0d180d0bbd0b8 d0bcd0b0 660e339480eb3Орҳидея турлари ва навларининг ҳидлари уларнинг ташқи қиёфаси каби ҳар хил — улар асал ва ванил аромати билан ажралиб туриши ёки чириган гўштнинг ҳидини тарқатиши ҳам мумкин.

Сингапурда ушбу гуллар учун яратилган боғда дунёдаги энг бой орҳидея коллекцияни кўриш мумкин — у ерда орҳидея оиласининг 60 мингга яқин турли хил навлари ўсади.

Шарқий мамлакатларда орҳидея илдиз меваларидан тайёрланадиган «Салеп» ичимлиги жуда машҳур.
d0bed180d2b3d0b8d0b4d0b5d18f d0b3d183d0bbd0b8 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0d0b3d0b8 19 d182d0b0 d29bd0b8d0b7d0b8d29bd0b0d180d0bbd0b8 d0bcd0b0 660e3394943ad

Кизикарли маълумотлар
Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар