Оруэлл Джордж – 1984
Асар воқеалари юз берган Уммонияда ягона партия, бошқарувчи ҳокимият, жамият Кўзи мавжуд. Аммо, у ерда тирик қонунлар йўқ. Нимаики партия истакларига уйғун бўлса, шуларнинг барчаси қонуний. Унинг манфаатларига зид ҳар қандай ҳолат, хатти-ҳаракат эса ғайриқонуний. Мантиқан қаралганда, партия – кишилар жамоаси, яъни асар бир гуруҳ кишилар истаги амалга оширилиши доимо қонуний саналган Уммония ҳақида.
Жорж Оруэлл: 1984 (Қаттиқ)
Янги нашр инглиз тилидан қайта таҳрир қилинган ва имло хатолари тўғриланган.
Джорж Оруэллнинг ушбу романи илк бора ўзбек тилига таржима қилиниб китобхонлар эътиборига етказилмоқда. «1984» романи «BBC талқинидаги энг яхши 200 та китоб» рўйхатида саккизинчи ўринни, Newsweek томонидан инсоният тарихидаги энг яхши китоблар рейтингида 2-ўринни эгаллаган. 2017 йилда ушбу китоб АҚШда энг кўп сотилган китоб ҳисобланади. Асарнинг бунчалар шуҳрат қозонишига сабабларни китобни ўқиш мобайнида билиб олишингиз мумкин.
kun.uz нашри китоб ҳақида:
Оруэлл аксиомаси: эрк – қулликдир, билимсизлик – кучдир
Эркинлик икки карра икки тўрт эканлигини айта олишингдир.
Британиялик ёзувчи Жорж Оруэллнинг антиутопик йўналишда ёзилган «1984» романи дунёнинг энг машҳур асарлари рўйхатига киритилган. Асар ўзбек тилида ҳам нашр қилингандан сўнг ўзбек китобхонлари орасида тезда машҳур бўлиб кетди, асарни мутолаа қилиш, у ҳақида фикр билдириш ҳақиқий чэлленжга айланди. Ҳарқалай, рақсга тушиб, бошидан муздек сув қуйишдан кўра, фойдали ва тартибли мусобақа бошланди.
«1984» асарида ўтган асрнинг 80-йилларида Уммония (Англия, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, Океания, Жанубий Африканинг умумий номи) мамлакатида ҳукм сурган сиёсий тузум ҳақида сўз боради. Ном ҳам айнан воқеалар содир бўлган йилдан келиб чиқиб танлангандек. Китобда тасвирланган ҳолатлар тарихий далиллар билан солиштириб кўрилганда эса реал макон Собиқ совет иттифоқи бўлгани, инглиз социализми тушунчаси остида коммунизм назарда тутилгани, «1984» эса тоталитар тузум авж олган палла — 1948 йил экани (шунчаки рақамларнинг ўрни алмаштирилган) ҳақида ўқувчида эҳтимол пайдо бўлади.
Оруэлл дунёсида ўқувчини жалб қиладиган нарса – асарнинг номи. Дастлаб, унинг ишчи номи «Европадаги охирги инсон» бўлганди. Роботлашаёзган Ингсоц жамиятида яшаётган, хотираси, онги, ҳиссиётларини сақлаб қолишга интилган бош қаҳрамонни ёзувчи фақат ташқи кўриниши одамсимон бўлган махлуқ эмас, чин маънодаги Инсон сифатида кўрсатишни истайди. Кучли эҳтимол билан айтиш мумкинки, роман бу номда ҳам ҳозиргидан кам шуҳрат қозонмаган бўларди.
Асар воқеалари юз берган Уммонияда ягона партия, бошқарувчи ҳокимият, жамият Кўзи мавжуд. Аммо, у ерда тирик қонунлар йўқ. Нимаики партия истакларига уйғун бўлса, шуларнинг барчаси қонуний. Унинг манфаатларига зид ҳар қандай ҳолат, хатти-ҳаракат эса ғайриқонуний. Мантиқан қаралганда, партия – кишилар жамоаси, яъни асар бир гуруҳ кишилар истаги амалга оширилиши доимо қонуний саналган Уммония ҳақида.
Партиянинг ғоялари математик аксиомага ўхшайди, уни қандай бўлса, шундай қабул қилишга мажбурсан, нега ва қандай қилиб деган «ўринсиз» саволларга исбот талаб қилинмайди. Партияга шахс эмас, индивид, онгсиз индивид керак.
«1984» асари узоқ йиллар давомида (у 1949 йил чоп этилган) совет маконида тарқалмаганини тўғри тушуниш мумкин. Асар капиталистларнинг хуружи сифатида авторитар режимлар томонидан инкор этилган.
Унда тасвирланган Ингсоц (инглиз социализми) жамиятида бир неча вазирлик фаолият юритади — Ҳақиқат вазирлиги, Муҳаббат вазирлиги, Фаровонлик вазирлиги. Лекин биз қўллайдиган «исми жисмига монанд» тушунчаси шу нуқтада ўз маънисини батамом йўқотади: Ҳақиқат вазирлигида ҳақиқатдан бошқа ҳамма нарса бор. Фаровонлик вазирлиги исталган нарсага хизмат қилиши мумкин, фақат фаровонликка эмас. Муҳаббат вазирлигининг вазифаси эса муҳаббатни таг-томири билан йўқотиш. Шунга қарамай, Уммонияда фақатгина Катта Оғага нисбатан муҳаббат бўлиши мумкин. «Катта Оғага итоат қилиш — бари улар учун севимли машғулотлар».
Кундалик буюмларнинг номи ҳам партиянинг шарафини эътироф этиш учун қўйилгандек гўё: ғалаба шароби, ғалаба сигареталари, ғалаба уйи. Ҳамма нарса партиянинг мутлақ ғолиблиги нишонаси. Ўз навбатида, уй хароб аҳволдалиги, шароб жиғилдонни қайнатишдан бошқасига ярамаслиги, сигареталарнинг кайфни учирувчи ачимсиқ таъмини тасвирлаш орқали ёзувчи бу ғолибликнинг мўртлигига ишора қилади. Ахир, бу шароитда яшаётган жамиятда қилиб, «ўтган йилга нисбатан озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, уй анжомлари, дошқозонлар, ёнилғи, кемалар – ҳамма нарса кўпаяди». Уммонияда фақат «жиноятлар ва ақлдан озишлар камайиб, йилдан-йилга, дақиқадан-дақиқага ҳамма ва ҳамма нарса шиддат билан янги ва янги чўққиларга кўтарилиши» мумкин. Шу зайлда ҳар куни «телеэкран афсонавий статистикани вулқондай отишда давом этади».
Зоҳиран ҳаммада ва ҳар жойда тузумдан розилик, ҳаётдан мамнунлик намоён. Бошқа чора ҳам йўқ, ҳар қадамда телеэкран ва микрофонлар таъқиб қилади, «Катта Оға сени кузатиб турибди» — унинг нигоҳларидан пана жой йўқ, «бош чаноғингнинг ичидаги бир неча сантиметр куб хаёлдан бошқа нарса сенга тегишли эмас». Бундан бошқа чора йўқ: йироқда томлар орасида полиция гуруҳи вертолёти, ҳаммасидан ўтадиган Фикрлар полицияси фуқароларни тўлиқ назорат қилади.
Ботинан эса кишиларда тузумдан норозилик кайфияти ҳукмрон. Лекин ҳеч ким сир бой бермайди. Ўтакетган ингсоцпараст Парсон ҳам тушида «йўқолсин Катта Оға!» дея хитоб қилади, байроқбардорлик ва шиорларни қичқириб айтишда пешқадам бўлган Жулия ҳиссиётларига эрк беради, мамлакат янги тилини ишлаб чиқишда жонбозлик кўрсатадиган Сайм ҳам дабдурустдан «йўқолиб» қолади.
Асар бош қаҳрамони Уинстон Смит Ҳақиқат вазирлигида тарихни сохталаштириш (аслида «бир сафсатанинг ўрнига бошқа сафсатани тўқиб чиқариш») билан машғул бўлса-да, партияга исён, Катта Оғага нафрат ҳисси билан яшайди, Жулия билан ишқий муносабатлар ўрнатиб, ўз исёнини намойиш қилгандек бўлади. Партияга қарши тузилган махфий «Биродарлик ҳаракати»га қўшилишга интилади, қуйи қатлам — проллар бир кун келиб партияни ағдаришидан умид қилади.
Асардаги энг зиддиятли шахс — О’Брайен. Дастлаб «Биродарлик ҳаракати»нинг тарафдори каби кўринса ҳам, партиянинг ашаддий раҳнамоси, Фикр полицияси аъзоси. У партия қарашларини жон-жаҳди билан тарғиб қилса-да, ич-ичидан ўзининг ноҳақлиги-ю Уинстоннинг ҳақлигини тан олаётгандек таассурот қолдиради. У «гаплашса бўладиган ягона одам». Бироқ, у ҳокимиятнинг шундай қурилиши, жамият назорат этилишига рози, шунинг учун О’Брайен ноҳақлигини била туриб, ўрнатилган тартибни сақлашга уринади. Жамиятнинг хотираси суст, кеча олқишланган киши тўсатдан йўқолиб қолса ҳам ҳеч кимда савол пайдо бўлмайди, уни ҳеч ким қидирмайди. Негаки, барча фуқаролар йўқолган киши аллақачон жисман йўқ қилинганига ишонади. Баъзан бундай кишилар суд залларида пайдо бўлиб, кимгадир қарши кўрсатма бериш учун «тирилиб кетади».
Жорж Оруэлл ўз асари орқали, балки ўтмишни тасвирлаган, балки келажакни башорат қилгандир. Кимдир нафрат дақиқасида нафратланаётган ёки нафратланишга мажбурланган бўлиши, икки карра икки беш дейишни истамагани учун биров тирик мурдага айлантирилиши, онгсизлик ҳолатидаги Парсон эса бизга замондош бўлиши мумкин.
Китобнинг охирига етмай туриб, ўқувчида фикр уйғонади: бизни ҳозир алдашмаяптими? Балки, асар билан танишган киши статистика, келтирилаётган янгиликлар, оламшумул марралар ҳақидаги ҳикояларга шубҳа билан қарай бошлар. Оруэлл даҳшатли, қайғули воқеаларни, шу билан бирга сиз ва бизга таниш ҳақиқатни тасвирлайди. У кишиларни манқурт бўлмасликка, фикрлашга, ўз сўзини айтишга чақиради, сўз ва фикр эркинлиги мавжудлигини эслатади.
Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар фикри:
«Ўқиш шарт»
— The New York Times
«Ўтган асрнинг ҳеч бир романи Жорж Оруэллнинг 1984 романидан кўра кўпроқ таъсир кўрсатмаган»
— The Atlantics
«ХХ асрнинг энг муҳим романларидан бири»
— The Guardian
Оруэлл Джордж – 1984
Своеобразный антипод второй великой антиутопии XX века – «О дивный новый мир» Олдоса Хаксли. Что, в сущности, страшнее: доведенное до абсурда «общество потребления» – или доведенное до абсолюта «общество идеи»?
По Оруэллу, нет и не может быть ничего ужаснее тотальной несвободы.
Другое название
1984 [ориг.]; Nineteen Eighty-Four
Поделиться аудиокнигой
Другие книги Оруэлл Джордж
Глотнуть воздуха Клюквин Александр
Ферма животных Козий Николай
110 131 комментарий
Да здравствует фикус! Воробьева Ирина
37 5 комментариев
Фунты лиха в Париже и Лондоне Заборовский Юрий
94 24 комментария
Дочь священника Полонецкая Елена
147 34 комментария
Скотский хутор Артисты театров
88 37 комментариев
Аудиокниги жанра «Фантастика»
Четыре стихии Шекли Роберт
91 5 комментариев
Как быть с “Эйфи”? Воннегут Курт
84 20 комментариев
Курс на восток! Тенн Уильям
47 7 комментариев
Стихийное бедствие Дегтярева Ольга
19 7 комментариев
Корпорация «Кровь» Гончаров Владислав
18 4 комментария
Контакт Капцов Сергей
79 43 комментария
Нет комментариев
Комментирование книги ограничено
Зов Ктулху Лавкрафт Говард
Абсурд. Сборник рассказов
Особняк Салема Уэйтли Чистяков ИА
Письмо из Ада Шоу Мэтт
Осознание ненависти Сидорский Сергей
Да, я паук, и что же? 9 Окина Баба
Интересное за неделю
Выводок Кэмпбелл Рэмси
Голоса Пространства Клейн Жерар
Дьявол без очков Бестер Альфред
Застава Вилсон Фрэнсис Пол
Биоробот Манина Маня
Вариации на схему Ритчи Джек
Марина 8 минут назад
Не слушайте, зачем напрягаться? сюжета нет, люди какие-то, ведь в книгах их быть не должно, и время, наверное, не.
Хольмер Марина – На крыльце под барельефом
Максим Бикмулин 12 минут назад
смешная ироничная аудиокнига. всем советую!
Светлана Лаврова, Ольга Колпакова – Верните новенький скелет!
Alex 13 минут назад
Настя зачёт с плюсом. А про Чабана… был у него аватар с голубым бараном, далее коменты излишни(
Прилепин Захар – Убийца и его маленький друг
Роман Мартынюк 24 минуты назад
И ещё чтецу на заметку: человек покушавший уже не должен быть уже запыханым.
Эмар Густав – Захватчики под парусами
Алена 25 минут назад
Девушка-одуванчик… Слушаю третий раз… И каждый раз ком в горле.
Глубина. Погружение 5-е
Ольга 35 минут назад
Рассказ понравился, начитано тоже замечательно. Большое спасибо автору и исполнителю )
Чёрный Роман – Лаз в углу двора
Екатерина 36 минут назад
Позже ещё переслушаю! Отчего то так приятно на душе! Автор, Чтец и Музыка заставляют легко дышать, свободно.
Анчаров Михаил – Прыгай, старик, прыгай!
Svetlana Gerasimchuk 45 минут назад
О! У меня бывает ноутбук на полу стоит, мне так удобно на коврике, и черепаха как пойдет… В общем, звери-помощники ))
Глубина. Погружение 44-е
little lamplighter 57 минут назад
Спасибо большое Вам за отзыв! Думаю, во многом этот постапокалиптический вид обусловлен усилиями «царей природы».
Солоухин Владимир – Homo sapiens. Поездка на озеро Севан
Morgan Flay 1 час назад
С большим интересом и удовольствием слушаю рассказ. МэриБукс, у Вас завораживающая манера исполнения! И голос.
Лондон Джек – Бурый волк
Ladgena 1 час назад
М-да, история… Кто-то просто живёт, а кто-то играет в жизнь. Написано хорошо, озвучка понравилась.
Каспери Вера – Беллилия. Убийца или жертва?
Александр Сухаричев 1 час назад
О, наивная благородная дева 🙂 Цитирую, как общаются в армии, силовых структурах на производстве: Эй, .
Клоос Марко – Об использовании оборотней в военных конфликтах
miss_ninel 1 час назад
Чтение — прекрасное! Именно такой задумчивый стиль и подходит к этому психологическому произведению. Я получила.
Квентин Патрик – Другая жена
Binat V 1 час назад
Даже и не знаю, как реагировать на Ваш пассаж. Мировая литература ничего не знает о Достоевском? Мда. А Вы явно.
Достоевский Федор – Братья Карамазовы
nellivk 1 час назад
Рассказ отличный. Музыкальные перемычки — в тему, главное, что не во время чтения рассказа! Ждём продолжения…
Qiziqarli malumotlar
Оруэлл Джордж – 1984