Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Ҳамма ортиқча вазннинг соғлиқ учун ва тўлиқ фаол ҳаёт учун зарарли эканлигини яхши билади. Аммо ортиқча вазн ва семириб кетиш ҳақида яна нималарни биламиз? Сизга сайёрамиздаги миллионлаб одамларни ташвишга солаётган мавзу бўйича бир қатор қизиқарли фактларни таклиф этамиз!

Олимларнинг фикрига кўра, ҳозирги кунда дунёда бир миллиардга яқин одам ортиқча вазнга эга ва уларнинг тахминан 30% семириб кетган. Семириб кетган одамларнинг сўровномалари қизиқарли статистикани келтириб чиқаради — умр кўриш давомийлигининг ҳар бир сониясини уларнинг кўпчилиги нормал вазнга алмаштиришга рози.
d0bed180d182d0b8d29bd187d0b0 d0b2d0b0d0b7d0bdd0b3d0b0 d18dd0b3d0b0 d0b8d0bdd181d0bed0bdd0bbd0b0d180 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0 d29bd0b8 660e3091c5152Офисларда ишлайдиган, жисмоний эмас, балки оғир ақлий фаолият кўрсатадиган замонавий турмуш тарзи ортиқча вазн пайдо бўлишининг асосий омилидир. Ҳақиқат шуки, ақлий вазифалар иштахани очиб юборади — интенсив иш пайтида мия глюкозани талаб қилади ва натижада одам кўпроқ овқатланади.

d0bed180d182d0b8d29bd187d0b0 d0b2d0b0d0b7d0bdd0b3d0b0 d18dd0b3d0b0 d0b8d0bdd181d0bed0bdd0bbd0b0d180 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0 d29bd0b8 660e3091ee15dОлимлар диетани севувчиларга ҳеч қандай яхшилик олиб келмасликларига ишонтиришдан аллақачон чарчаган. Организм парҳезни стресс деб қабул қилади ва навбатдаги «овқатланиш таътили» пайтида ёғни икки баробар куч билан йиғишни бошлайди. Бундан ташқари, соғлиқдаги асосий муаммолар ортиқча вазн туфайли эмас, балки унинг доимий равишда кўтарилиб туришидан келиб чиқади. Агар сиз парҳезга тутишга қарор қилсангиз, кейинчалик ҳам унга риоя қилишингиз кераклигига тайёр бўлинг.
d0bed180d182d0b8d29bd187d0b0 d0b2d0b0d0b7d0bdd0b3d0b0 d18dd0b3d0b0 d0b8d0bdd181d0bed0bdd0bbd0b0d180 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0 d29bd0b8 660e30920e53cЯпония ва Хитой ортиқча вазндан азият чекувчилар ичида энг кам кўрсаткичда. Биринчидан, уларнинг овқатланиш маданияти, масалан, америкаликлар ёки мексикаликлар каби тезпишар маҳсулотлар ва юқори калорияли овқатлардан фойдаланишга йўл қўймайди. Иккинчидан, улар жуда қаттиқ ишлаш ритмига эгалар.
d0bed180d182d0b8d29bd187d0b0 d0b2d0b0d0b7d0bdd0b3d0b0 d18dd0b3d0b0 d0b8d0bdd181d0bed0bdd0bbd0b0d180 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0 d29bd0b8 660e3092275d1Яна бир қизиқ факт шундаки, дунё бўйлаб одамларнинг ўртача оғирлиги муттасил ўсиб бориши сабабли авиакомпаниялар парвоз пайтида кўпроқ ёқилғини сарфқила  бошладилар. Жуда оғир вазнли одамлар парвоз пайтида бир қатор муаммоларга дуч келишади — баъзилари оддийгина уча олмайди, чунки ўриндиққа сиғмайди, баъзилари эса иккита чипта сотиб олишга мажбур.
d0bed180d182d0b8d29bd187d0b0 d0b2d0b0d0b7d0bdd0b3d0b0 d18dd0b3d0b0 d0b8d0bdd181d0bed0bdd0bbd0b0d180 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0 d29bd0b8 660e30923c7baДарҳақиқат, семириб кетган одамларда сиз ўйлагандан кўра кўпроқ муаммолар мавжуд. Масалан, улар ҳар доим ҳам яхши кийимларни топа олмайдилар. Интернет-дўконларнинг пайдо бўлиши билан катта ҳажмдаги кийим-кечакларнинг ассортименти анча кенгайди ва ортиқча вазнли одамларнинг ҳаёти бир мунча осонлашди, аммо умуман олганда муаммо ҳали ҳануз долзарблигича қолмоқда.
d0bed180d182d0b8d29bd187d0b0 d0b2d0b0d0b7d0bdd0b3d0b0 d18dd0b3d0b0 d0b8d0bdd181d0bed0bdd0bbd0b0d180 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0 d29bd0b8 660e30925181cОртиқча вазн ҳар доим ҳам ёмон нарса эмас. Жаҳон ортиқча вазнга эга фаол, ижобий ва соғлом турмуш тарзини олиб борадиган, ҳар куни қувонадиган кўплаб мисолларни билади, шундай экан, ортиқча вазнга эгамисиз, ҳеч ҳам тушкунликка тушманг, ҳаракатда давом этинг.
d0bed180d182d0b8d29bd187d0b0 d0b2d0b0d0b7d0bdd0b3d0b0 d18dd0b3d0b0 d0b8d0bdd181d0bed0bdd0bbd0b0d180 d2b3d0b0d29bd0b8d0b4d0b0 d29bd0b8 660e3092681f9

Кизикарли маълумотлар
Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар