Ориф Одилхонов (1938-2002)
Ориф Одилхонов 1938 йилнинг 10 январида Тошкент вилоятининг Паркент туманига қарашли сўлим Сўқоқ қишлоғида таваллуд топди. Унинг болалик йиллари уруш ва урушдан кейинги оғир йилларга тўғри келди. 1955 йили Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг агрономия-иқтисодиёт факултетига ўқишга кириб, уни 1960 йили битирди. Институтда ўқиб юрган даврида у Хайриддин Салоҳ, Эркин Воҳидов каби атоқли шоирлар билан дўстлашиб, Мақсуд Шайхзода, Ғафур Ғулом, Миртемир каби устоз шоирларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган. Институтни битирганидан сўнг Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги жамоа хўжаликларидан бирида ҳисобчи, Юқори Чирчиқ туманида маданият бўлими мудири, 1970 йилдан умрининг охиригача “Сўқоқ” дам олиш уйининг раҳбари бўлиб ишлади. Ориф Одилхоновнинг “Баҳор атри”, “Тоғда бир чашма”, “Бодом гуллари”, “Умид юлдузлари”, “Сўнмаган севгим”, “Қўшиқ куйласам”, “Тоғлар таронаси”, “Сайланма” каби шеърий тўпламлари шеърият мухлисларининг кўнгил мулкига айланган. 1988 йили унинг “Паркент тарихи” номли китоби ҳам чоп этилган. Унинг юздан ортиқ шеър ва ғазаллари машҳур хонандалар томонидан куйлаб келинаётир. Ориф Одилхоновнинг камтарин меҳнати ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланган. У “Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, орден ва медаллар соҳиби.Ориф Одилхонов (1938-2002)
DO`STLARGA ULASHING:
Ориф Одилхонов (1938-2002)