Она ўғлига қўйган шарти ҳақида ислом дини нима дейди?

Она ўғлига қўйган шарти ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! Она ўғлига пул тўғрисида жанжал сабаб ҳотинга мендан сўроқсиз пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Бундан кейин ўғил ҳотинини ҳаражатлари учун онасидан сўроқсиз пул бериб қўйди чунки ҳар бир майда чуйда ҳаражатлар учун берадигон пулини онасига айтишни эп кўрмади. Ҳозир ўғилни дили ҳуфтон хотинига онасидан сўроқсиз пул бергани учун, энди буни ҳуқми қандай бўлади?

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг нафақаси эрнинг зиммасига вожиб. Агар аёл зарурий харажатлари учун пул сўраса бундай ҳолатда муроса йўлига ўтиб, онага билдирмасдан нафақасини бериб туриши керак. Аллоҳ зиммасига вожиб қилган ишдан бирор одам қайтарса у одамга шу ишда итоат қилинмайди. Аммо заруратдан ошиқча нарса учун сўраса онанинг буйруғига хилоф қилмаслиги керак. Она одатда бу буйруқни келинга зарар бериш учун эмас, бирор ёмонликнинг олдини олиш учун берган бўлади. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Она ўғлига қўйган шарти