Она дийдорингиз накадар яхши ота-она хакида шеър

Она дийдорингиз накадар яхши ота-она хакида шеър

Она дийдорингиз накадар яхши
Она дийдорингиз накадар яхши

Она дийдорингиз накадар яхши,
Она сузларингиз бирам ёкимли.
Мехр куёшингиз оламнинг накши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Гам эмас эришиб булмас орзулар,

Мени севмасалар килмайди алам.
Дилимни чуктира олмайди булар,
Ахир мехрибоним ёнимда онам.

Канча мехр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни хаммадан яхши кураман,
Бундан ортигига етмайди кучим.

Мен канча килсам хам хизматингизни,
Карзимни узмокка етмас хаётим.
Адоги куринмас химматингизни,
Сиз менинг борлигим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър булиб когозга учди шу сузлар.
Мен факат хохлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кузлар.

Сизни тарбиянгиз бизга булган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор килаяпман сендан илтижо,
Онамни панохда асра Худойим.

Ота-она хакида шерлар, Шерлар
Она дийдорингиз накадар яхши ота-она хакида шеър