….ОНАМГА… ота-она хакида шеър

….ОНАМГА… ота-она хакида шеър

....ОНАМГА...
....ОНАМГА...

….ОНАМГА…
Согинчимни айтай десам, суз колмади,
Йиглай десам дарёси бор, куз колмади.
Багр нима билмай колдим Онажоним,
Багрим куйиб ёнай десам, ут колмади !

Умр узин карвонида утиб борар,
Аммо сизсиз, дунё гуё чукиб борар.

Кулиб турган чехрангизни Онажоним,
Тополмайин йуклик мени ютиб борар !

Охларимни ёзаверсам калам йиглар,
Сизсизликка касд килгандек, алам йиглар.
Ховлидаги райхонлар хам Онажоним,
Чаккангизга такилмасдан титраб йиглар !

Оппок румол тахланганча колиб кетди,
Болам деган сузларингиз колиб кетди.
Осмон колди, замин колди Онажоним,
Энди дийдор, киёматда колиб кетди !

Борай десам вакт етагим ушлаб турар,
Бу дунёда риск, насиба ушлаб турар.
Икки дунё келишолмай Онажоним,
Сизни унда, мени бунда ушлаб турар !

Бир кун дийдор насиб булар, ишончим бор,
Багрингизга бош куйгани, умидим бор.
Сизни бирам согинганман Онажоним,
Сизга канча айтолмаган гапларим бор !

Пичирлайман уз-узимга недур сузлаб,
Кулларимда суратингиз турар бузлаб.
Шу бир парча когоз билан Онажоним,
То тонггача дардлашаман сизни излаб!

Ота-она хакида шерлар, Шерлар
….ОНАМГА… ота-она хакида шеър