Омонулла Мадаев (1942-2019)
1973 йил “Хоразм халқ достонларининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кўплаб илмий ва услубий ишлар муаллифи, хусусан, “Иншо қандай ёзилади?” (1989), 7, 9-синфлар учун “Ватан адабиёти” дарслиги муаллифи. Омонулла Мадаевнинг «Алпомиш билан суҳбатлар» (1998), «Халқ оғзаки поэтик ижоди» (2001, 2003) асарлари кенг илмий жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган. У «Дўстлик» ордени, «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» унвонларига сазовор бўлган.Омонулла Мадаев (1942-2019)
DO`STLARGA ULASHING:
Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1- сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси, 1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган.
Омонулла Мадаев (1942-2019)