ОМЕЗ
DO`STLARGA ULASHING:
Препаратнинг савдо номи: Омез®
Таъсир этувчи модда (ХПН): омепразол
дори шакли: инфузияга эритма тайёрлаш учун лиофилизат
Таркиби:
Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: омепразол натрий ВР, 40 мг омепразолга эквивалент (буферли);
ёрдамчи моддалар: сувсиз натрий карбонати, инъекция учун сув.
Таърифи: бир хил, ғоваксимон кулча ёки унинг бўлаклари кўринишида ёхуд кукун кўринишида оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизат.
Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда бези секрециясини пасайтирувчи восита – протон насоси ингибитори.
Қўлланилиши:
Перорал терапияни ўтказиш имкони бўлмаганда унга муқобил сифатида:
-
меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликларида (шу жумладан, қайталанишларни профилактикасида);
-
гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида (ГЭРК);
-
гиперсекретор ҳолатларда (Золлингер-Эллисон синдроми, меъда-ичак йўлларининг стрессли яралари, полиэндокрин аденоматоз, тизимли мастоцитоз);
-
ностероидли яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ қаватларини шикастланишлари (гастропатия): диспепсия, шиллиқ қават эрозияси, пептик ярани олдини олиш ва даволаш учун;
-
умумий анестезия вақтида меъда кислотасининг таркибини нафас йўлларига аспирациясини (Мендельсон синдроми) олдини олиш учун қўлланади.
Қўллаш усуллари ва дозалари
Омез® препарати 20-30 минут давомида вена ичига юборилади. Инфузия учун эритма тайёрлангандан сўнг дарҳол юбориш тавсия этилади. Дозалар индивидуал танланади, баъзида янада юқори дозаларда юбориш талаб қилинади. Агар суткалик доза миқдори 60 мг ни ташкил этса, доза икки марта қабул қилиш учун бўлиниши керак.
-
Перорал даволашни ўтказиш имкони бўлмаганда унга муқобил сифатида:меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликларида (шу жумладан, қайталанишларни профилактикасида) Омез® препаратининг инфузияси суткада бир марта 40 мг дозада буюриш тавсия қилинади;
-
гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида (ГЭРК) Омез®препаратининг инфузияси суткада бир марта 40 мг дозада буюриш тавсия қилинади;
-
гиперсекретор ҳолатларда (Золлингер-Эллисон синдроми, меъда-ичак йўлларининг стрессли яралари, полиэндокрин аденоматоз, тизимли мастоцитоз) Омез®препарати суткада 60 мг дозада дастлаб вена ичига юбориш тавсия қилинади;
-
ностероидли яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилиш билан боғлиқ меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ қаватларини шикастланишлари (гастропатия): диспепсия, шиллиқ қават эрозияси, пептик ярани олдини ва даволаш учун Омез®препаратининг инфузияси суткада бир марта 40 мг дозада буюриш тавсия қилинади.
Умумий анестезия вақтида меъда кислотасининг таркибини нафас йўлларига аспирациясини (Мендельсон синдроми) олдини олиш учун препарат кечга яқин 40 мг дозада ва анестезия/операциягача энг камида 2 соат олдин 40 мг дозада буюрилади.
Парентерал даволаш якунлангандан сўнг, кислота секрециясини сусайтириш учун перорал дори шакли билан антисекретор даволаш ўтказиш тавсия этилади (масалан, 20 мг Омез® капсуласи суткада бир марта 2 капсуладан 4 ҳафта давомида).
Препаратни алоҳида ҳолатларда қўлланилиши
Буйрак функциясини бузилиши. Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Жигар функциясини бузилиши. Жигар функциясини бузилиши бўлган беморларда омепразолнинг биокираолишлиги ва клиренси кучаяди. Шу туфайли терапевтик доза суткада 20 мг дан юқори бўлмаслиги керак.
Кекса ёшда. Кекса ёшдаги шахсларда омепразолнинг метаболизмини тезлиги пасаяди, бунинг учун дозани тузатиш талаб қилинмайди.
Инфузия учун эритмани тайёрлаш бўйича кўрсатмалар
Инфузия учун эритма омепразолнинг лиофилизацияланган кукунини 100 мл 5% ли инфузия учун декстроза (глюкоза) эритмаси ёки 100 мл инфузия учун физиологик эритма билан аралаштириш орқали тайёрланади.
5% ли инфузия учун декстроза (глюкоза) эритмасидан 6 соат давомида фойдаланиш керак. Инфузия учун физиологик эритмадан эса 12 соат давомида фойдаланиш керак. Юборишдан олдин эритмада муаллақ заррачалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Флаконларда инфузия учун эритмани тайёрлаш
-
Флакондан шприц билан 5 мл инфузия учун эритма олинади.
-
Инфузия учун эритмани омепразолнинг лиофилизация қилинган кукунли флаконга солиш, флаконни препарати тўлиқ эригунгача яхшилаб чайқатиш керак.
-
Омепразол эритмаси шприцга тортиб олинади.
-
Омепразол эритмаси флаконга ўтказилади.
-
Флакондан жами препаратни ўтказиш учун жараён 1-4 марта такрорланади.
Юмшоқ контейнерда инфузия учун эритмани тайёрлаш
-
Инфузия учун эритмани тайёрлаш учун икки томонламали игна (-ўтказгич)дан фойдаланиш керак. Игнанинг бир учи билан инфузия халтачасининг мембранаси тешилади, игнанинг иккинчи учи лиофилизацияланган омепразол флакони билан бирлаштирилади.
-
Инфузия эритмасини халтачадан флаконга ва аксинча ўтказиш орқали омепразол кукуни эритилади.
-
Кукун тўлиқ эритилганлигига ишонч ҳосил қилиш, шундан сўнг бўш флаконни ажратиб олиш ва инфузия халтачасидан игнани олиб ташлаш керак.
Ножўя таъсирлари
Дори воситасининг ножўя реакцияларини ривожланиш тез-тезлиги қуйидаги даражаларга мувофиқ тавсифланган: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (≥1/100,
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – дерматит, тери қичиши, тери тошмаси, эшакеми; кам ҳолларда – алопеция, нурсезувчанлик реакциялари, кўп шаклли эритема, Стивенс-Жонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – сон, билак, умуртқа суякларини синишлари; кам ҳолларда – артралгия, миалгия, мушакларнинг бўшашиши.
Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – бош айланиши, парестезия, уйқучанлик; кам ҳолларда – таъм сезишни бузилиши.
Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – уйқусизлик; кам ҳолларда – юқори таъсирчанлик, тажовузкорлик, онгни бузилиши, депрессия, галлюцинация.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:тез-тез – абдоминал оғриқ, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш; кам ҳолларда – оғиз қуриши, стоматит, гастроинтестинал кандидоз, микроскопик колит.
Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши; кам ҳолларда – сариқлик/сариқликсиз гепатит, жигар етишмовчилиги, илгари оғир жигар касалликлари билан хасталанган пациентларда энцефалопатия.
Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – гинекомастия.
Қон ва лимфатик тизимлар томонидан бузилишлар: лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, панцитопения.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакцияси: иситма, ангионевротик шиш, анафилактик реакция/ анафилактик шок.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – бронхоспазм.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – интерстициал нефрит.
Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт бузилишлар: тез-тез эмас – вертиго.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – кўриш ноаниқлиги.
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – гипонатриемия; жуда кам ҳолларда – гипомагниемия, оғир гипомагниемия оқибатида гипокальциемия, гипомагниемия оқибатида гипокалиемия.
Умумий бузилишлар: тез-тез эмас – лоҳаслик; кам ҳолларда – кўп терлаш, периферик шишлар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Омепразолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
Эрлотиниб, позаконазол, нелфинавир ва атазанавир билан бир вақтда қабул қилиш.
Эмизиш даври.
18 ёшгача бўлган болаларда (ушбу дори шакли учун самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Буйрак етишмовчилиги (омепразол дозасини тузатиш талаб қилинмайди).
Жигар етишмовчилиги (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Остеопороз. Гарчи остеопороз ҳолатида омепразол қўлланилишининг суяк синишлари билан сабаб-оқибатларини боғлиқлиги аниқланмаган бўлсада, остеопороз ривожланиши ёки остеопороз ҳолатида суяк синишлари хавфи бўлган беморлар тегишли клиник кузатув остида бўлишлари керак.
Ҳомиладорлик.
Клопидогрел, итраконазол, варфарин, цилостазол, диазепам, фенитоин, саквинавир, такролимус, кларитромицин, вориконазол, рифампицин, тешик далачой препаратлари билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Омепразол ва бошқа протон насоси ингибиторлари билан даволашда меъдада хлорид кислота секрециясининг пасайиши бошқа препаратларни муҳитнинг кислоталилигига боғлиқ сўрилишини пасайишига ёки ошишига олиб келиши мумкин.
Омепразол билан даволаш меъда ширасининг кислотали даражасини пасайтирувчи бошқа препаратлар каби кетоконазол, итраконазол, позаконазол, эрлотиниб, темир ва цианокобаламинларнинг сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин. Ушбу дори воситаларини омепразол билан бирга қўллашдан сақланиш керак.
Омепразол билан бир вақтда қабул қилинганда, дигоксиннинг биокираолишлиги 10% га кучаяди (дигоксинни дозалаш тартибини тузатиш талаб қилиниши мумкин). Кекса ёшдаги пациентларда бу препаратлар бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Омепразол билан бир вақтда қабул қилинганда варфарин, диазепам, фенитоин, цилостазол, имипрамин, кломипрамин, циталопрам, гексобарбитал, дисульфирам, шинингдек CYP2C19 изоферменти иштирокида жигарда метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларнинг (бу препаратларнинг дозаларини камайтириш талаб қилиниши мумкин) плазмадаги концентрацияси ошиши ва ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин.
Омепразолнинг айрим антиретровирус препаратлари билан ўзаро таъсирланиши исботланган. Ушбу ўзаро таъсирларнинг механизмлари ва клиник аҳамиятлари ҳар доим ҳам маълум бўлмайди. Омепразол билан даволаш фонида рН аҳамиятини ошиши антиретровирус препаратларининг сўрилишига таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, CYP2C19 изоферменти даражасига таъсир кўрсатиши мумкин. Омепразол ва атазанавир ва нелфинавир ўхшаш айрим антиретровирус препаратлари билан бирга қўлланганда, омепразол билан даволаш фонида уларнинг қон зардобидаги концентрацияларини пасайиши кузатилади. Омепразол билан бирга қўлланилганда, атазанавирнинг “концентрация-вақт” фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдон 75% га кичраяди. Шу туфайли омепразолни атазанавир ва нелфинавир каби антиретровирус препаратлари билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Омепразол клопидогрел билан бир вақтда қўлланганда, охиргининг антиагрегант самараси пасайиши кузатилади.
Айрим пациентларда протон помпа ингибиторларини метотрексат билан бирга қўлланганда, қон плазмасида метотрексатнинг концентрациясини аҳамиятсиз даражада ошиши кузатилган. Метотрексатнинг юқори дозалари билан даволашда омепразол қабул қилишни вақтинча тўхтатиш керак.
Омепразол ва такролимус бир вақтда қўлланганда, қон зардобида такролимус концентрациясининг ошиши аниқланган, бу дозани тузатишни талаб қилиши мумкин.
CYP2C19 ва CYP3A4 изоферментларининг ингибиторлари (кларитромицин, эритромицин, вориконазол каби) билан бирга қўлланганда, омепразолнинг плазма концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда узоқ муддат қўлланилган ҳолларда, омепразолнинг дозани тузатиш талаб қилиши мумкин.
Рифампицин, тешик далачой (Hypéricum perforátum) препаратлари каби CYP2C19 ва CYP3A4 изоферментларининг индукторлари билан омепразол бирга қўлланилганда, омепразолнинг метаболизми тезлашиши ҳисобига қон плазмасидаги омепразол концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин.
Омепразол кларитромицин ёки эритромицин билан бирга қўлланганда, қон плазмасида омепразол концентрацияси ошади.
Омепразол амоксициллин ёки метронидазол билан бирга қўлланиши қон плазмасидаги омепразолнинг концентрациясига таъсир кўрсатмайди.
Омепразолни антацид воситалари, теофиллин, кофеин, хинидин, лидокаин, пропранолол, этанолга таъсири аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Эрта босқичларда меъда ярасига шубҳа қилинганда, ташҳисни тўғри қўйиш ва мувофиқ даволашни буюриш учун рентген ёки эндоскопик текширувидан ўтиш керак.
Тана вазнининг сезиларли даражада спонтан йўқолиши, тез-тез қусиш, дисфагия, қон аралаш қусиш ёки мелена каби ҳар қандай хавотирли симптомлар, шунингдек меъда яраси мавжуд бўлганда (ёки меъда ярасига шубҳа қилинганда) хавфли ўсма эҳтимолини истисно қилиш керак, чунки Омез® препарати билан даволаш симптомларни йўқотилишига ва ташҳис қўйиш муддати кечиктирилишига олиб келиши мумкин.
Гарчи остеопороз фонида омепразол/эзомепразол қўлланилишининг суяк синишлари билан сабаб-оқибатларини боғлиқлиги аниқланмаган бўлсада, остеопороз ривожланиши ёки остеопороз фонида суяк синишлари хавфи бўлган пациентлар мувофиқ клиник кузатув остида бўлишлари керак.
Хлорид кислота секрециясининг пасайиши оқибатида А хромогранин (CgA) концентрацияси ошади. Қон плазмасида CgA концентрациясининг ошиши нейроэндокрин ўсмаларини аниқлаш учун текширувлар натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу таъсирларни олдини олиш учун протон помпа ингибиторлари билан даволаш CgA концентрацияси текшируви ўтказилгунга қадар 5 кун олдин тўхтатиб қўйилиши керак. Агар шу вақт ичида CgA концентрациясининг кўрсаткичлари нормага қайтмаса, текширувни такрорлаш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик вақтида она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлганда қўллаш мумкин.
Лактация даврида қўлланганда эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакциялари тезкорлигини талаб қилувчи бошқа турлардаги фаолиятни бажариш қобилиятига таъсири. Омепразол билан даволаш даврида бош айланиши, уйқучанлик, кўришни бузилиши кузатилиши мумкин, шунинг учун автотранспортни бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезкорлигини талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли турдаги фаолиятни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани Ошириб Юборилиши
Клиник тадқиқотлар маълумотларига кўра, препаратни суткада 270 мг гача ва уч кун ичида 650 мг гача дозада вена ичига юборилганда, дозага боғлиқ ножўя самаралар аниқланмаган.
Симптомлари: онгни чалкашиши, кўриш ноаниқлиги, уйқучанлик, оғизни қуриши, бош оғриғи, кўнгил айниши, тахикардия, аритмия.
Даволаш: симптоматик. Гемодиализ етарли даражада самарали эмас.
Чиқарилиш Шакли Ва Ўрами
10 мл флакон USP Тип-I тўқ рангли шиша, бромбутил тиқинлар билан беркитилган, алюминий қалпоқчалар билан сиқилган ва flip off қопқоғи билан муҳрланган. Флаконларга ўзи елимланувчи ёрлиқлар ёпиштирилади.
1 флакондан, давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик Муддати
2 йил.
Дорихоналардан Бериш Тартиби:
Рецепт бўйича.
ОМЕЗ