Омадли шахслар ва муваффақиятли инсонлар кунларини қандай ташкиллаштиришади? Кун тартибини тузишда миллиардерлар қўллаган усуллар
Биз омадли инсонлар ва миллиардерлардан илҳом оламиз. Нима учун улар бошқаларга қараганда муваффақиятлироқ? Нега улар биз бир ҳафтада эриша олишимиз мушкул бўлган вазифаларни бир ондаёқ бажара олишади? Қуйида муваффақиятли одамлар ўз кунларини қандай ташкил қилишлари ҳақида қисқача келтириб ўтдик!
Эрталаб қатъий жадвалга риоя қилиш жуда муҳим, чунки у бутун кунни тартибга солишга ёрдам беради.
Муваффақиятли одамлар эрта тонгда туришади. Кўпчилик совуқ душ қабул қилади яна айримлар эса югуришга улгуришади.
Ишлашни бошлашдан олдин пухта ўйлашади
Ўз мақомини сақлаб қолиш учун, муваффақиятли одамлар келгуси кун ва асосий режалар ҳақида 10 дақиқа ўйламасдан ишлашни бошламайдилар. Яхши бошлаш яхшироқ натижаларга эришишга ёрдам беради.
Кичик қадамни ҳам режалаштиришади
Кўпгина миллиардерлар, спортчилар ва омадли шахслар кундалик вазифаларини вақтнинг кичик қисмларига ажратадилар. Кўпчилик ярим соат ёки бир соат учун режа тузганда, муваффақиятли одамлар ҳаттоки бир неча дақиқа учун ҳам режа тузишади.
Улар ишни энг катта топшириқлардан бошлашади
Тадқиқотларга кўра, унумдорлик пасайгунга қадар биз 5 дан 6 соатгача ишлашга эътибор қаратишимиз мумкин. Шунинг учун, муваффақиятли одамлар кунни мураккаб ишлардан бошлайдилар.
Улар танаффус қилганларида, исталган юмушини қилиши мумкин. Фақатгина ишни эмас.Тушлик пайтида ишлаш, албатта, нотўғри. Бўш вақтингизни куч ва дам олиш учун ишлатишингиз керак. Масалан, Билл Гейтс танаффуз чоғида қарта ўйнайди.
Албатта, сиз ишдан кейин дам олишингиз ва тикланишингиз керак. Кечгача ишламанг. Бироқ, муваффақиятли одамлар ишдан кейин вақтларини ҳаётларини яхшилайдиган нарсаларга сарфлашади. Улар лойиҳаларни амалга оширадилар ва севимли машғулотларига вақт ажратадилар.
Масалан, Илон Маcк кун охирида мутолаа қилишни яхши кўради. У ҳар куни иккита китоб ўқийди, бу унга илҳом бағишлайди. Маскнинг энг севимли китоби – “Узукларнинг Эгаси”.
Ҳаётингизни яхшилайдиган яна бир фаолият чет тилини ўрганиш бўлиши мумкин.
Уйқу жуда муҳимдир. Фақат етарли уйқу билан кун бўйи самарали ишга қўл уришингиз мумкин.
Муваффақиятли одамлар ортида чуқур маъно бўлмаган ҳеч бир ишга қўл уришмайди.
Бир лаҳзалик ҳаёт билан яшаманг. Сизда ҳаётга бўлган мақсад, жиддий ва муҳим сабаб бўлиши керак. Муваффақиятли одамлар доимо ўзларининг хатти-ҳаракатлари ҳақида ўйлашади ва уларнинг ҳаракатлари доимо яхши ташкил этилган.
Кизикарли маълумотлар
Омадли шахслар ва муваффақиятли инсонлар кунларини қандай ташкиллаштиришади? Кун тартибини тузишда миллиардерлар қўллаган усуллар