Олмали пирог
Бугун сизларга Цветаевнинг олмали пирогини тайёрлашни ўргатаман. Уни тайёрлашни ҳатто, пазандаликни энди ўрганаётган уй бекаси ҳам бемалол пишира олади. Пирог рецепти жуда ҳам оддий. Тайёрлаш учун кўп вақт кетмайди.
Шунча йиллардан буён нега бу пирогнинг номи бунақа эканлигини айтиш мушкул. Афсоналарга қараганда, опа-сингил Анастасия ва Марина Цветаевалар ўзларининг ақлли меҳмонларини шу олмали пирог билан меҳмон қилар эканлар. Шу сабабли рецептни мумтоз пазандаликка алоқадор деса ҳам бўлади.
Хамир учун керакли маҳсулотлар:
160 гр ун;
100 гр сарёғ, эритилган;
70 гр қаймоқ;
1 чой қошиқ разрыхлитель.
Крем учун керакли маҳсулотлар:
200 гр шакар;
1 дона тухум;
200 гр қаймоқ;
2 ош қошиқ ун;
3та катта олма;
Бир чимдим корица (таъбга кўра).
Тайёрланиши:
Ун, қаймоқ, разрыхлитель ва эритилган сарёғни аралаштириб, хамир қориб оламиз.
Тайёр бўлган хамирни формага солиб, текислаб чиқамиз.
Шакар ва тухумни крем учун кўпиртириб оламиз.
Ун қўшамиз
ва қаймоқни ҳам
Олмаларни тозалаб оламиз
Олмаларни бўлакларга кесиб, хамир устига териб чиқамиз
Устидан крем қуйиб, карица сепиб юборамиз
Олдиндан 180° қиздириб олинган печда 40 дақиқа пиширилади.
Пирогни совуганда ҳам, иссиқлигида ҳам истеъмол қилиш мумкин. Аммо пирогнинг ҳақиқий мазаси, совуганда ва бир муддат музлатгичда тургандан кейин билинади, деган фикр мавжуд.
Ёқимли иштаҳа!
Пазандалик, Ширинликлар
Олмали пирог