Озодбек Назарбеков — Бизларни афв эт

Озодбек Назарбеков — Бизларни афв эт

Озодбек Назарбеков - Бизларни афв эт

Озодбек Назарбеков - Бизларни афв эт

Озодбек Назарбеков — Бизларни афв эт Текст песни

Биз қудратинг олдида бечорамиз, рост,
Кутилмаган кўринмас балони даф эт.
Сонсиз гуноҳлар учун олмагин қасос,
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Тожу-тахт, дунё талаш одамзод учун,
Балонинг ҳам тождорин юбординг бу кун.
Аҳволимиз аянчли, ҳолимиз юпун,
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Осийларга юборган аждарингми бу?
Ё ғофил қалбга санчган ханжарингми бу?

Нопокликка қарши ё лашкарингми бу?
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Ягонам, ягонам, бизларни афв эт,
Ягонам, ягонам, бизларни афв эт.
Ягонам, Оллоҳим, бизларни афв эт,
Афв эт, афв эт.

Чигал дунё ишларин ечолмас бир бек,
Давосиз дардга сенсиз қўёлмайди чек.
Тўғри, ажалдан асло қочиб бўлмас, лек
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Ерда уловлар, кўкда учоқлар қани?
Тўй-байрамга аталган ўчоқлар қани?
Меҳр билан очилган қучоқлар қани?
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Ягонам, ягонам, бизларни афв эт,
Ягонам, ягонам, бизларни афв эт.
Ягонам, Оллоҳим, бизларни афв эт,
Афв эт, афв эт.

Афсус, сени унутиб, шодон бандангмиз,
Биз нотавон, биз ношуд, ёмон бандангмиз.
Фақат ғамда эсловчи, нодон бандангмиз,
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Тушда мактабин кўриб, болам ухлайди,
Онажоним бағримда бағрин тиғлайди.
Кўнгли масжид каби бўш отам йиғлайди,
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Ягонам, ягонам, бизларни афв эт,
Ягонам, ягонам, бизларни афв эт.
Ягонам, Оллоҳим, бизларни афв эт,
Афв эт, афв эт.

Буни сенсиз эплолмас моҳирларинг ҳам,
Тақдир деб жим, ҳар нега қодирларинг ҳам.
Ботирлигин унутди ботирларинг ҳам,
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Дардлар ёшариб борар, орзулар қариб,
Бу кун суратлар гўзал, сийратлар ғариб.
Ҳузурингга бош урдик, нажот ахтариб,
Бизни афв эт ягонам, бизларни афв эт.

Ягонам, ягонам, бизларни афв эт,
Ягонам, ягонам, бизларни афв эт.
Ягонам, Оллоҳим, бизларни афв эт,
Афв эт, афв эт.

Кушик матнлари
Озодбек Назарбеков — Бизларни афв эт