Озиш учун мужизавий Сасси коктейли

Озиш учун мужизавий Сасси коктейли

Озиш учун мужизавий Сасси коктейли

Озиш учун мужизавий Сасси коктейли

Сасси коктейли
Сасси ичимлигини бутун умри давомида озиш муаммоси билан ўтгазган доктор Синтия Сасс ихтиро қилган. Бу ичимлик соғламлаштириш, осилиб қолган қоринни йўқотиш ва ҳозирги бутун жаҳон озиш муаммосини бартараф этади.

Сасси ичимлиги қандай тасир қилади. Асосий минерал- витамин таркибини асосан имбир ташкил этади. Бу ичимлик одам организмини қиздириб, ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради,биринчи стаканданоқ фойдаси сезиларли булади. Сасси ичимлиги тонусни оширади, огриқ қолдиради, одам организмининг ички аъзоларини модда алмашунувини меъёрлаштиради, қондаги ҳолестирин миқдорини камайтиради. Имбирнинг кўп ҳусисиятларидан яна бири заҳарланишга қарши бўлиб, шу сабабли ичакларда тозаланиш жараёни юзага келади. Бу ичимликни ичиш давомида тинчланиш, ўзини эркин ҳис қилиш ҳиссиётини уйғотади. Витаминли ичимлик таркибида ҳушбўй ялпиз табиий тинчлантирувчи ва модда алмашинуви учун аёллар организмида гармонларга тасир ўтказади. Ичимликка бетакрор, табиий ёқимли ҳидни берувчи лимон одамни тетиклаштиради.

Таёрланиши
1 ош қошиқ майдаланган имбир, 1дона тозаланган бодринг, 1дона лимон , 10-12 дона ялпиз барглари. Масаллиқларни тўғраб 2 литрли шиша идишга солиб, 2литр сув қуямиз устини сочиқ билан ёпиб, 10-12соат музлатгичга қўйиб қўямиз. Бу вақтда фойдали витамин, минираллари эфир ёғлари ичимлик таркибига сингади.

Сасси ичимлигини эрталаб оч нахорга ишиш, кун давомида ичиш кутилган натижани беради. Кун давомида овқатланиш 1400-1600 килокалориядан ошмаслиги керак, шу билан кундалик машқларни бажариб туриш керак. Ҳар бир ичиш вақти ярим соатдан кам бўлмаслигига этибор беринг.

Диққат! Ошқозон муаммоси бор кишиларга, оч қоринга ичиш мумкин эмас.

Пазандалик, Таомлар
Озиш учун мужизавий Сасси коктейли