Озишни режалаштирганлар учун парҳез маҳсулотлар рўйхати
Озиш усуллари ҳақида сўз борганида доим хаёлларга парҳез тушунчаси келади. Шуниси аниқки, тўғри тузилган овқатланиш рациони қоматни тартибга келтиришга ёрдам беради. Хўш парҳез маҳсулотлари қайсилар? Келинг, улар билан сизни таништирамиз!
Селдерей- озиш учун мўлжалланган воситалар таркибидан ўрин олган.
Карам- хомлигича истеъмол қилинганида қоматга умуман муаммо туғдирмайди. Қолаверса, унинг килокалоияси 0 га тенг.
Бодринг- 90 фоизи сувдан иборат бўлиб, организмдан ортиқча суюқликни чиқиб кетишини таъминлайди.
Сабзи – истаганча истеъмол қилсангиз ҳам асло семирмайсиз. 100 гр сабзида атиги 25 килокалория мавжуд.
Бета- каротин осон сингиши учун сабзили салатга ўсимлик ёғи ишлатилгани маъқул.
Помидор- клетчаткага бойлиги ҳисобидан меъда ичаклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, қоринни дам бўлишини олдини олади.
Қизил лавлаги- ёғ моддаларини парчаланишига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, қайнатилган лавлаги эзғиланган саримсоқ ва ўсимлик ёғига қўшиб истеъмол қилиш жуда фойдали.
Шолғом- қонда қанд миқдорини нормаллаштиради.
Қовоқ- Т витамини моддалар алмашинувини тезлаштиради.
Редиска- меъда фаолияти учун фойдали бўлиб, ичакларни тозалайди.
Булғорқалампири- таркибида қон айланишини яхшиловчи моддалар бор. Шунингдек, бу сабзавот очлик ҳиссини бартараф этади.
Салат барги- жуда очқасангиз, салат барги қўшилган салат еб олинг. Мазкур кўкат қоринни узоқ вақт тўқ тутади.
Саримсоқ- хомлигича истеъмол қилинсагина қоматга фойдаси бўлиши мумкин. Қайнатиб, димлаб пиширилганида ўз таъсир кучини йўқотади.
Энди меваларга ўтамиз:
Грейфрут- озишни мақсад қилганлар орасида энг машҳур мева. У иштаҳани осон алдайди.
Олма- зарарли ҳолестерин миқдорини камайтиради, ҳазм аъзолари ишини осонлаштиради.
Олхўри,қовун, киви- бу учлик организмни тозалаш ҳусусиятига эга. Оз миқдорда ейилса ҳам тўйимли саналади.
Лимон- ошқозон кислоталилик муҳитини оширади, ҳазм аъзолари ишини тезлаштиради. Бундан ташқари қоматни ихчамлаштиришда тарвуз, малина, лайм мевалари ҳам фойдали саналади.
Сариёғ, маргарин, сметана, қаймоқ, ёғли пишлоқ, маёнез, 5%ли творог, дудланган, маринадланган ва консерва маҳсулотлари, шакар, ерёнғоқ, кунгабоқар пистаси, мураббо конфет, шоколад, пирожний, ширинликлар, қуюлтирилган сут, музқаймоқ, оқ нон, газланган ичимликлар, оширилгам ҳамир, пица, гамбургер, хамирли таомлар- қоматнинг “душмани”. Қаҳва ёки аччиқ дамланган чой ичишни истасангиз ёки тўрт егингиз келса, иштаҳангизга қарши чиқманг. Аммо тановулдан сўнг жисмоний фаолликни кучайтиринг. Шунда мувозанат бузилмайди.
Саломатлик
Озишни режалаштирганлар учун парҳез маҳсулотлар рўйхати