Одам алайҳиссаломнинг қабрлари қаерда?
Одам алайҳиссаломнинг қабрлари қаерда?
Савол:
1. Нима учун ой Ислом рамзи сифатида танланган? У нимани англатади?
2. Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаввонинг қабрлари қаерда?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
3. Мусулмонлар Истанбулни фатҳ қилиш жангининг бошланишига янги ой чиқишини белги қилиб олишган. Янги ой чиқиши билан бирдан ҳаракат бошлашган ва мақсадга эришишган. Шундан буён ҳилол мусулмонларнинг рамзига айланган.
4. Қуръони каримда отамиз Одам алайҳиссаломнинг вафотлари ҳақида гап йўқ. Бу ҳақда тарихчилар ўз мулоҳаза ва илмий изланишарининг натижаларини қуйидагича баён қиладилар.
Одам алайҳиссалом минг йил яшаб, сўнгра вафот этдилар. У зот ўзлари жаннатдан биринчи тушган ерлари – Ҳиндистондаги бир тоғ яқинига дафн қилиндилар.
Бошқа бир гапларга қараганда, Маккаи Мукаррамадаги Абу Қубайс тоғига дафн қилинганлар. У зотни ювиш, кафанлаш, жанозаларини ўқиш, қабрларини қазиш ва дафн қилиш ишларини фаришталар амалга оширганлар.
Момо Ҳавво Жидда шаҳрида дафн қилинганлари ҳақида тахминлар бор.Валлоҳу аълам.
“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан
Ислом
Одам алайҳиссаломнинг қабрлари қаерда?