Одамзот юз ўгирса, хафа бўлмадим узбекча шеър

Одамзот юз ўгирса, хафа бўлмадим узбекча шеър

Одамзот юз ўгирса, хафа бўлмадим

Одамзот юз ўгирса, хафа бўлмадим

Одамзот юз ўгирса, хафа бўлмадим.
Қалбимга ўқ уришса, асло ўлмадим.
Оёқларимни кесиб, кўзимга ҳанжар,
Бўйнимга шамшер тортса, Ҳақдан тоймадим.

Беҳисоб неъматларга ўраб ташлаган,
Аллоҳдек зотдан кулиб, хато ғашлаган,
Борига қаноациз, кўзин ёшлаган,
Одамзот юз ўгирса хафа бўлмадим.

Ҳасад қилиб йўлимга, тиконлар экиб,
Ғийбат қилиб кўзларга, ёлғонлар сепиб,
Кўролмай душман ёрлар, йўлимни бекиб,
Қалбимга ўқ уришса асло ўлмадим.

Қон кўзёшларимга тупуришсалар,
Мажбуран димоғга қуйишса заҳар,
Оёқларимни кесиб кўзимга ҳанжар,
Буйнимга шамшер тортса, Ҳақдан тоймадим.

Шерлар
Одамзот юз ўгирса, хафа бўлмадим узбекча шеър