Ню Ёрк чизкейки

Ню Ёрк чизкейки

Ню Ёрк чизкейки

Ню Ёрк чизкейки

Байрам дастурхони учун ажойиб десерт! Америкаликларнинг севимли десерти. Чизкейкнинг классик усули. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 300 грамм осон ушоқланадиган печеня
  • 100 грамм сарёғ
  • 0.5 чой қошиқ мускат ёнғоғи

Асосига:

  • 600 грамм творогли пишлоқ (алметте, филаделфия)
  • 150 грамм шакар
  • 200 грамм қаймоқ
  • 3 дона тухум
  • 1 чой қошиқ лимон шарбати
  • Ванилин экстракти (таъбга кўра)

d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e3539f2c36Тайёрлаш усули:

1. Биринчи навбатда десертнинг асосий қисмини тайёрланг. Печеняни блендер ёрдамида майдаланг ва мускат ёнғоғи билан аралаштиринг. Юмшатилган сарёғ ва печеняни бирлаштиринг, аралаштиринг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353a14a432. Натижада қумли масса ҳосил бўлади.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353a35c453. Диаметри 24 см ҳажмдаги пишириш қолипини сарёғ билан суртинг. тайёрланган массани пишириш қолипи деворлари бўйлаб ёйиб чиқинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 10 дақиқа давомида пиширинг. Сўнг, совутинг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353a4c3484. Десерт асосини тайёрланг. Творогли пишлоқга 3 томчи ванилин экстракти, лимон шарбати, шакарни бирлаштиринг ва аралаштиринг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353a627635. Бирма-бир кетма-кетликда тухумни солинг. Ҳар бир тухумдан сўнг, албатта аралаштиринг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353a786616. Сўнгги навбатда қаймоқни пишлоқли массага қўшинг ва аралаштиринг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353a8ecaa7. Тайёр массани пиширилган коржга қуйинг ва текисланг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353aa46118. Биринчи десертни 200 даражада қиздирилган газ печида 15 дақиқага, сўнг, 110 даражада қиздирилган газ печида 1 соат 20 дақиқа, 1 соат 30 дақиқа давомида пиширинг. Газ печининг пастки қисмига идишда сув қўйинг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353ab9c849. Белгиланган вақт ўтиб десертни бир неча босқичларда совутинг. Газ печини ўчириш билан десертни газ печи бутунлай совугунча газ печида совутинг. Сўнг, бутунлай хона ҳароратида совутинг. Тайёрланган десертни тунги вақт давомида музлатгичга қўйинг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353acf6c710. Белгиланган вақт ўтиб нозик десертни мевалар билан безатинг. Мазали десертни дастурхонга тортинг.
d0bdd18e d191d180d0ba d187d0b8d0b7d0bad0b5d0b9d0bad0b8 660e353ae4fa7Ёқимли иштаха!

Пазандалик, Ширинликлар
Ню Ёрк чизкейки