Нукус воқеалари бўйича янги иш фигурантларига 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси бериш сўралди
Абзал Науризбаев (1996, Қорақалпоғистон давлат университети талабаси) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддасига асосан узил-кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
6 sinf matematika 2009 yil
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-iyundagi PQ-289-son “Pedagogik ta’lim sifatini oshirish va pedagog kadrlar tayyorlovchi oliy ta’lim muassasalari faoliyatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori ijrosi yuzasidan, O‘zbekiston-Finlandiya pedagogika instituti rektori A.Safarov boshchiligidagi professor-o‘qituvchilar jamoasi, Samarqand viloyati XTB boshlig‘ining birinchi o‘rinbosari Q.Saidov hamda Samarqand shahar XTB vakillari birgalikda Samarqand shahridagi 23-son umumiy o‘rta ta’lim maktabiga tashrif buyurdi.
Maktabda tahsil oluvchi 8,9,10,11-sinf o‘quvchilari bilan uchrashuvlar o‘tkazildi. Shuningdek, kelajakda pedagogika sohasida faoliyat olib borish istagida bo‘lgan o‘quvchilarni aniqlash, yangi, 2023/2024-o‘quv yilidan boshlab tashkil etilayotgan institut qoshidagi Akademik litseyga 9-sinf o‘quvchilarini keng jalb etish va bitiruvchi sinflarga O‘zbekiston-Finlandiya pedagogika institutida tahsil olishlari uchun kerakli barcha sharoitlarni yaratib berish kabi muhim masalalar muhokama etildi.
Rektor tomonidan olib kelingan 30 dan ziyod badiiy kitoblar maktab kutubxonasiga foydalanish uchun topshirildi.
Axborot xizmati
Нукус воқеалари бўйича янги иш фигурантларига 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси бериш сўралди
2022 йил 1−2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича якунланиши арафасида турган иккинчи жиноят иши бўйича 27 февраль куни бўлиб ўтган суд мажлисида прокуратура 39 нафар айбланувчининг аксариятига кўп йиллик қамоқ жазосини сўради. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.
6 февралдан буён ишни Қорақалпоғистон суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция суди кўриб чиқмоқда.
Судланувчиларнинг аксарияти Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) билан айбланмоқда.
Етти нафар судланувчига 244-модданинг 3-қисми билан бир қаторда Жиноят кодексининг 244−1-моддаси 3-қисми «а» ва «г» бандлари (олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан, ОАВ ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернетдан фойдаланиб жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбланмоқда.
Прокуратура томонидан ўқилган айбловнинг тавсиф қисмида йиғилишнинг биринчи кунида айтилган айбловлар ҳам келтириб ўтилди.
Давлат айбловчилари ўз нутқида барча судланувчилар айбли деган хулосага келингани ҳамда уларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган жазо тури ва меъёри ҳақидаги фикрлари баён қилинди.
Алимбай Мирзамбетовни (1979 йилда туғилган, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55- (Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар), 56- (Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар), 57- (Енгилроқ жазо тайинлаш) моддаларига асосан узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Даулеткелди Надирбаевни (1988, Халқ банки Тахтакўпир филиали юристи) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддаларига асосан узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Даулеткелди Надирбаевни (1988, Халқ банки Тахтакўпир филиали юристи) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан, ОАВ ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернетдан фойдаланиб жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59- (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш)моддаларига асосан узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Камал Ешжановни (1999, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддаларига асосан узил-кесил 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Муратбай Пирлепесов (1978, якка тартибдаги тадбиркор) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддаларига асосан узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Адилбек Сариевни (1985, ёлланма ишчи) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддаларига асосан узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Нусрет Бауетдинов (1970, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддаларига асосан узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Алишер Шараповни (1989, ёлланма ишчи) — Жиноят кодексиинг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддаларига асосан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Онгарбай Мамутов (1966, 2-гурун ногирони) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддаларига асосан узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Рустам Досимбетов (1985 йил, ишсиз) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсга қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Азамат Алланазаров (1997, такси ҳайдовчиси) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми «а» банди (босқинчилик йўли билан ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 59-моддаларига асосан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Нурсултан Дуйсенбаев (1998, мавсумий ишчи) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 59-моддаларига асосан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Нурсултан Байлепесов (1993, ҳайдовчи) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддаларига асосан узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Алпамис Жумабеков (1994, мавсумий ишчи) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддаларига асосан узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Конгратбай Бекполатов (1985 йил, «Берди-Транс» компанияси ҳайдовчиси) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддасига асосан узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Руслан Баймбетов (1988 йил, «Давлет Транс» ҳайдовчиси) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддасига асосан узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Куанишбай Бахиев (1988 йил, якка тартибдаги тадбиркор) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддасига асосан узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Ислом Сапаров (1989 йил, якка тартибдаги тадбиркор) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддасига асосан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Асилбек Омирзаков (1991, якка тартибдаги тадбиркор) — Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а, в» банди (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган талончилик) ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 59-моддаларига асосан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Нуратдийин Хабипов (1992, Миллий гвардия Нукус шаҳар бошқармаси аскари) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 59-моддасига асосан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Заирбек Пиржанов (1986, президент мактаби ҳайдовчиси) — Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддасига асосан узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Замирбек Таджимуратов (1988, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддаларига асосан узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Оралбай Досназаров (1977, «Низам устинлиги» адвокатлик бюроси адвокати) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари билан билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 56, 59-моддаларига асосан узил-кесил 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Тимурбек Исмаилов (1997, 12-мактаб ўқитувчиси) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддаларига асосан узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Ислам Полатов (1999, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59, 60-моддаларига асосан узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ;
Шарапат Аширбеков (1979, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 2441-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддаларига асосан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Дауранбек Раманов (1996, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддаларига асосан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Расул Султаниязов (1990, Trans Less компанияси ишчиси) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддаларига асосан узил-кесил 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаш ҳамда суд залидан озод қилиш;
Абдималик Хожаназаров (1974) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а, б, г» бандлари билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддаларига асосан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Есимкан Қанаатов (1981, «Ишонч» газетаси мухбири, ЎзА собиқ мухбири) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а, б, г» бандлари билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддаларига асосан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Омирбек Курбанов (1986, якка тартибдаги тадбиркор) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Рахимжан Жумабаев (1992, таксм ҳайдовчиси) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57, 59-моддасига асосан узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Абзал Науризбаев (1996, Қорақалпоғистон давлат университети талабаси) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддасига асосан узил-кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Нурмухаммед Генжебаев (2004, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддасига асосан узил-кесил 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаш ҳамда суд залидан озод қилиш;
Исламбек Аитмуратов (1993, Қўнғирот вагон депоси назоратчиси) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддасига асосан узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Айдос Есемуратов (1993, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддасига асосан узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Куанишбай Бегалиев (1989, «Транс йўл курилиш» компанияси ҳайдовчиси) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддасига асосан узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Манас Рахманов (1993, «Зарқанд» қандолатчилик корхонаси савдо агенти) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56, 57-моддасига асосан узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
Амантай Сейтмуратов (1976, ишсиз) — Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 55, 56-моддасига асосан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ ҳақида прокурор фикри баён қилинди.
«Айбловнинг бирорта моддаси ўзгармаган»
Етти нафар айбланувчининг адвокати Плис Абдижалиевнинг «Газета.uz»га берган интервьюсида прокуратура маҳкама бошида айтилган айбловнинг бирорта бандини ўзгартирмаганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, деярли барча судланувчилар ўз айбларига қисман ёки тўлиқ иқрор бўлган, бироқ уларнинг баъзилари айбловнинг у ёки бу бандига қўшилмаган. Масалан, «Низам устинлиги» адвокатлик бюроси адвокати Ўролбай Дўсназаров Конституцияга киритилган ўзгартиришларнинг умумхалқ муҳокамаси чоғида таклиф этилаётган ўзгартиришлардан норозилик мавзусида Нукус шаҳридаги «Тошкент» меҳмонхонасида адвокатлар йиғилиши ташкил этилгани нима сабабдан айбловга қўшилганидан ҳайратда эканини билдирди ва айбини тан олмади.
Ҳимоячининг таъкидлашича, адвокатлар айбловнинг айрим қисмларини рад этувчи далилларни келтирган, бироқ прокуратура уларни якуний айбловда ҳисобга олмаган. Хусусан, судланувчилардан бирининг ишида жабрланувчига енгил тан жароҳатлари етказилган бўлсада, унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст этказиш) моддаси билан эмас, Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми «а» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) бўйича айблов қўйилган.
28 февраль куни томонлар мунозарани якунлади, судланувчилар сўнгги сўзларини айтишди ва суд қарор қабул қилиш учун маслаҳат хонасига йўл олди. Ҳукм санаси кейинроқ эълон қилинади.
Qiziqarli malumotlar
Нукус воқеалари бўйича янги иш фигурантларига 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси бериш сўралди