Ночор инсонларнинг бой бўлишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий принциплар
Руҳшунослар бой ва ночор ҳолатдаги одамларнинг фикрлаш тарзи ҳамда ҳаётий принциплари ўртасида жуда катта фарқ бор эканлиги ҳақида айтишади. Ночор инсонларнинг бойиб кетишларига тўсқинлик қиладиган одатлар ва ҳаётий принциплар айнан нималардан иборат?
Маиший техника сотиб оласиз, аммо таълим ҳақида ўйламайсиз
Қулайлик ҳақида орзу қилувчи ҳар бир инсон айнан шундай йўл тутиши аниқ. Аммо, дунё шиддат билан ўзгариб бораётган бир вақтда билим ҳамда кўникма жиҳатидан ҳам ортда қолаётганингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Балки бу ой пулингизни янги маиший техника сотиб олиш учун эмас, малакангизни ошириш учун сарф этарсиз? Бадавлат инсонлар ўз фарзандларига қимматбаҳо машина олиб беришни эмас, уни турли тўгаракларга жалб қилишни афзалроқ билишади.
Қимматбаҳо либос ҳамда аксессуарлар орқали ёқимли таассурот қолдиришга ҳаракат қиласиз
Таниқли бренддан олинган соат, қимматбаҳо аксессуарлар, либосдаги машхур фирма ёрлиғини намойиш қилишга уриниш — бой инсон каби таассурот уйғотишни истайдиган одамлар иши. Мисол учун, Алибаба Груп асосчси, миллиардер Жек Ма ҳеч қачон соат тақиб юрмайди. У вақтни смартфон орқали ҳам аниқлаш мумкинлиги, стрелкали соатлар аллақачон ўтмишнинг бир қисмига айланиб қолганини таъкидлайди.
Миннатдор бўлишни билмайсиз
Бадавлат ва олий даражада тарбия кўрган инсонлар ҳеч қачон дўкондаги сотувчи, қаҳвахонадаги хизматчига паст назар билан қарамайди, фаррошга нисбатан ҳам юксак даражадаги ҳурмат билан муомала қилади. У барча нисбатан бирдек муносабатда, доим жилмайиб туради ва юксак аҳлоқи билан бошқаларга ҳам намуна бўла олади.
Бекорчи гаплар билан вақт ўтказасиз
Ҳақиқатан бадавлат одамлар ҳамиша кам гапириб, кўпроқ иш қилишга интиладилар. Улар ҳар икки гапнинг бирида бойлиги билан барчага мақтанмайди, Истаграм орқали янги олган машинаси ёки сотиб олган кийимларини мақтаниб ўтиришни ўзига эп кўрмайди. У барча режаларни сукут билан амалга оширади, бекорчи гаплар учун ортиқча вақт сарфламайди.
Замонавий гаджетларга муккасидан кетгансиз
Ижтимоий нуфузингизни бошқаларга намойиш қилиш учун қўлингизда сўнгги русумли телефон бўлиши шарт эмас. Тўғрисини айтганда, бу каби воситалар фақатгина ортиқча пул сарфлашга сабаб бўлади ҳолос. Ана шу пулни бизнесингизни ривожлантириш учун сарф этишингиз ҳам мумкин-ку!
Кизикарли маълумотлар
Ночор инсонларнинг бой бўлишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий принциплар