Ноумид шайтон (ҳикоя)
Бир замонларда бир машҳур шайх яшар эди…
ИЛМ ва ДОНОликда тенги йўқ… Ундан илм олишга ҳамма ошиқар, узоқ яқиндан ИЛМ ТАЛАБИДА юрган кўпчилик ёшлар келишарди.
Бир йигит ҳам шайхга шогирд тушиш ниятида келди… Устозидан дарс олишни бошлади… Дили ИЙМОН нурларига тўлиб, қувониб ҳамиша УСТОЗи айтганлари қунт билан ўргана бошлади… Кунларнинг бирида Шогирд китоб ўқиб туриб , ухлаб қолди…
-— «Фалончининг ўғли дўзахий»,~ деган ёзувни кўрди…
Қарасаки устоз ШАЙХнинг исмлари қайд этилган эди.. Эрталаб турдида:
-— Шундай «ОЛИМ» дўзахий бўлиши мумкинми?!,~ дедида яна дарсга жўнади…
Йигит бу сафар ҳам устозини дарсларидан мамнун қайтди.. Ўткан дарсларни эслаб ётиб ухлади… Ва тушида:
-— «Фалончининг ўғли дўзахий!»~ деган ёзувни ТАКРОРАН кўрди….
Эрталаб уйғонгач, ўзига:
-— Бу сафар тушимни устозга айтиб бермасам бўлмайди»~ дедида дарсга жўнаб кетди…
Дарсдан кейин устозини ёнига келди, лекин тушини айтиб беришга журати етмади… Уйга келди… Ҳаёлида ҳали ҳамон ўша «ТУШ» айланарди… Кечаси яна ўша туш такрорланди…
Эрталаб дарсга отланиб йигит албатта тушини айтиб беришга қаттиян қарор қилди! Дарсдан кейин устозини олдига келди. Ва:
-— «Устоз, сизга бир гапни айтмасам бўлмайди…
Мана 3 кундирки тушимда сизни «ДЎЗАХИЙ» деган ёзувни кўряпман…
Устоз майингина табассум қилди:
-— «Сен бу тушни уч кундан бери кўраяпсанми?!
Мен эса бу тушни «ҚИРҚ ЙИЛДАН БЕРИ» кўраман!
Лекин ҳали~ ҳамон Роббимдан УМИДИМни узганим йўқ…
Йигит устозини гапларидан хайратланди…
Кўзлари жиққа ёшга тўлди… Дузахийлигини билиб ҳам Роббисининг ибодатида шунчалик ҒАЙРАТ билан давомли бўлиб келаётган УСТОЗИга меҳри яна ҳам ошиб кетди…
Ўша куни йигит уйига маюс ҳолда қайтди. Чарчаб ухлаб қолди… Яна туш курди, аммо эндиги сафар тушида:
-— «Фалончини ўғли ~ ЖАННАТИЙ ! ~деган ёзувни кўрди…
СубҳанАллоҳ
РОББИМИЗГА ҲАМИША ИШОНЧДА БЎЛАЙЛИК !
* * *
Аллоҳ Таоло айтади:
—“Мен бандани Менинг ҳақимдаги ГУМОНИга қараб мукофотлайман !
Бас, агар у Менинг раҳматимни «УМИД» қилса, Менинг уни афв қилишим ва кечиришимни гумон қилса, унга шу берилади…
Чунки бу неъматдан умид қилувчи инсон фақат мўмин инсондирки, у ўзига муносиб мукофот ато қилувчи Раббиси борлигини билади. Агар банда Менинг раҳматимдан умид УЗСА ва Мени уни жазолайди, азоблайди, деб ўйласа, унга шу иш бўлади. Чунки фақат «КОФИР» умидсиз бўлади”…
Хикоялар
Ноумид шайтон (ҳикоя)