Норин тайёрлаш — рецепти, усуллари, сирлари, керакли масалликлар, хамири ва гушти

Норин тайёрлаш — рецепти, усуллари, сирлари, керакли масалликлар, хамири ва гушти

Норин тайёрлаш - рецепти, усуллари, сирлари, керакли масалликлар, хамири ва гушти
Норин тайёрлаш - рецепти, усуллари, сирлари, керакли масалликлар, хамири ва гушти

Норин бу сомонча қилиб кесилган гўшт ва маҳсус ҳамир, пиёз, мурч аралашмаси ва ҳушбўй булён билан тортиладиган жуда мазали таомдир. Уни тайёрлаш учун анъанавий тарзда қўй ёки от гўштидан тайёрланган булён ва ишлатилиши шарт бўлган масаллиқ – қазидан фойдаланилади. Ҳўш, норин қандай тайёрланади?

НOРИН ТАЙЁРЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
1 кг суякли қўй гўшти, сон ёки белидан
1 колбаса қази (қайнатилган)
3 та ўртача катталикдаги пиёз
5-7 шоҳчадан укроп ва кинза
Туз, янчилган мурч
Норин ҳамири тайёрлаш учун:

3,5 стакан ун
1 та туҳум
1 чой қошиқни тўла қилиб туз
Ёғлаш учун ўсимлик мойи
НOРИН ТАЙЙOРЛАШ РЭТСЭПТИ: ҚАДАМБА-ҚАДАМ
Тайёргарлик вақти: 4 соат | Тайёрлаш вақти: 20 дақиқа | Портисялар сони: 7-8

1-ҚАДАМ
Суякларни идишга солинг ва устидан 3-4 литр совуқ сув қуйинг. Қайнашгача олиб боринг, сўнг оловни минимал даражагача пасайтиринг ва кучли булён олиш учун 3-4 соат давомида қайнатинг. Булёнга туз ва мурчни энг оҳирида қўшинг, сўнг уни сузиб олинг. Гўштни суяклардан ажратиб олинг.

2-ҚАДАМ
Норин ҳамири учун идишга унни элаб солинг, 200 мл совуқ ичимлик сувида тузни эритинг. Сувга битта туҳум чақиб солиб, бир ҳил бўлгунга қадар аралаштиринг. Аралашмани ун солинган идишга қуйинг ва ҳамир қоринг. Ҳамирни зувала қилинг, устини ёпиб, 1-2 соат тиндиришга қўйинг.

3-ҚАДАМ
Ҳамирни юпқа қилиб ёйинг ва 4-5 см энликдаги кесмаларга кесинг.

4-ҚАДАМ
Oлдиндан тайёрланган булённи ҳамирни қайнатиб пишириш учун идишга солинг. Қайнагунча олиб боринг, тузланг. Ҳамирли кесмаларни булёнда 3-4 дақиқа қайнатинг, сўнг булёндан чиқариб олинг, бироз ўсимлик мойи қўшиб, аралаштиринг.

5-ҚАДАМ
Пишган ҳамирнинг 4-5 тасини устма-уст қўиб, ингичка сомонча қилиб кесинг. Булёнга кетган гўштни хам шундай сомонча қилиб тўғранг. Қази хам шу тарзда тўғралади, бироқ 3-4 та доирача қазини безатиш учун олиб қўйинг.

6-ҚАДАМ
Гўшт ва колбасали сомончаларнинг бир қисмини ҳамирли сомончалар ва мурч билан аралаштиринг. Тўғралган қазининг бир қисмини тайёр норинни безатиш учун оилиб қўйинг.

7-ҚАДАМ
Пиёзни юпқа яримхалқа шаклида тўғранг, унга тўғралган кўкатлар ва мурч қўшиб, аралаштиринг.

8-ҚАДАМ
Ҳамир, гўшт ва қазили аралашмани ясси тарелкага дўнгча қилиб қўйинг. Устидан олиб қўйилган қази ва пиёз-кўкат аралашмасини қўйинг. Косага ярим қилиб тўлдириб булён солинг ва портися билан дастурҳонга тортинг. Норинни алохида, булённи алохида тановул қилиш хам, тарелкадаги норинни булёнга солиб, аралаштириб, биргаликда тановул қилиш хам мумкин.

Бекажонлар учун эслатма

Агар ҳом қази сотиб олган бўлсангиз, уни идишга солиб, устидан совуқ сув қуйинг ва шундан сўнг оловга қайнатишга қўйинг. Қайнаб чиқганида қазини бир нечта жойида игна билан тешиб чиқинг, акс холда у ёрилиб кетиши мумкин.

Пазандалик, Таомлар
керакли масалликлар, Норин тайёрлаш — рецепти, сирлари, усуллари, хамири ва гушти