Нилуфар Усмонова — Дуст

Нилуфар Усмонова — Дуст

Нилуфар Усмонова - Дуст

Нилуфар Усмонова - Дуст

Нилуфар Усмонова — Дуст Текст песни

Келгин дўст, бир сокин манзил топайлик,
Ҳасаду-ғийбатга тугиб зўр тугун.
Кел, иккимиз дилдан суҳбатлашайлик,
Армону-озорни унутиб бугун. (х2)

Келгин дўст, йўқ дема, бир кўришайлик,

Кўзлар бир-бирига боқсин узоқ.
Ёлғизлик чарчатди ахир юракни,
Аразлар бўлмасин бизларга тузоқ.

Ҳей, келгин дўст, иккимиз бир кулишайлик,
Эслаб ўтган ширин кунларимизни.
Алам гулханида ёмонлар ёнсин,
Меҳр-вафо ёритсин йўлларимизни.

Келгин дўст, иккимиз бир дардлашайлик,
Токи ҳижрон бизни топа олмасин.
Шафқатсиз айрилиқ шул қўлимизга
Шубҳа кишанларини тақа олмасин. (х2)

Келгин дўст, йўқ дема, бир кўришайлик,
Кўзлар бир-бирига боқсин узоқ.
Ёлғизлик чарчатди ахир юракни,
Аразлар бўлмасин бизларга тузоқ.

Ҳей, келгин дўст, иккимиз бир кулишайлик,
Эслаб ўтган ширин кунларимизни.
Алам гулханида ёмонлар ёнсин,
Меҳр-вафо ёритсин йўлларимизни.

Кушик матнлари
Нилуфар Усмонова — Дуст