Нилуфар Саидова — Холинг не
Нилуфар Саидова — Холинг не Текст песни
Кўзларимга тикилиб,
Ўзингни кўрар эдинг.
Ёнимда бўла туриб,
Соғиниб қолар эдинг.
Бағримга бошинг уриб,
Минг марта севар эдинг.
Кипригим азобидан
Ёнибла, куйлар эдинг.
Ҳолинг не, ҳолинг не?
Сўрамайман, азизим.
Ҳолинг не, ҳолинг не?
Бу дунёда боринг мен.
Қарасам, нигоҳимдан
Тўкилар эди жонинг.
Қаролмайсан кўзимга,
Менман ўша дилдоринг.
Хиёнат кўчасида
Йўқолди топган заринг.
Гоҳ йиглатиб, кулдирган,
Қора кўзли хуморинг.
Ҳолинг не, ҳолинг не?
Сўрамайман, азизим.
Ҳолинг не, ҳолинг не?
Бу дунёда боринг мен.
Умримизнинг ҳар куни
Байраммас жоним-жоним.
Бизни кўриб, ҳеч кимса
Ҳайронмас жоним-жоним.
Сен билган менинг қалбим
Вайронмас жоним-жоним.
Ҳаётда ҳеч ким сендек
Сарсонмас жоним-жоним.
Ҳолинг не, ҳолинг не?
Сўрамайман, азизим.
Ҳолинг не, ҳолинг не?
Бу дунёда боринг мен.
Кўзларимга тикилиб,
Ўзингни кўрар эдинг.
Ёнимда бўла туриб,
Соғиниб қолар эдинг.
Бағримга бошинг уриб,
Минг марта севар эдинг.
Кипригим азобидан
Ёнибла, куйлар эдинг.
Ҳолинг не, ҳолинг не?
Сўрамайман, азизим.
Ҳолинг не, ҳолинг не?
Бу дунёда боринг мен. (х2)
Кушик матнлари
Нилуфар Саидова — Холинг не