Наргиз — Ёр-ёр
Наргиз — Ёр-ёр Текст песни
Бугун қўшни қишлоққа
Келин тушди, ёр-ёр.
Эшитмасам қанийди,
Ҳушим учди, ёр-ёр. (х2)
Ҳуши учди деманглар,
Қиламан ор, ёр-ёр.
Атайин ҳам шу тўйга
Бораман оҳ, ёр-ёр.
Ёр-ёрай, ёр-ёрай,
Сизни ўзгага берган
Мардингизман, ёр-ёр. (х2)
Куёв йигит, мана биз
Кулиб келдик, ёр-ёр.
Бизда қолган кўнглингизни
Олиб келдик, ёр-ёр.
Муҳаббатин юта олган
Бир денгизман, ёр-ёр.
Сизни ўзга қўлга берган
Мардингизман, ёр-ёр.
Ёр-ёрай, ёр-ёрай,
Сизни ўзгага берган
Мардингизман, ёр-ёр. (х2)
Майли, бағрим сизсиз ёниб,
Тамом бўлсин, ёр-ёр,
Сизни олган ўзга қўллар
Омон бўлсин, ёр-ёр.
Тўйингизда тилайдирман
Толедан тахт, ёр-ёр.
Бор бўлсангиз бу дунёда
Шу бизга бахт, ёр-ёр.
Мардлик билан ёр-ёр айтиб
Турган ўзим, ёр-ёр.
Тўйингиздан омон кетай,
Тиланг тўзим, ёр-ёр.
Кушик матнлари
Наргиз — Ёр-ёр