Наполеон торт тайёрлаш: уй шароитида, рецепти, боскичлари, сирлари, хамири ва креми
“Наполеон” торти – бутун дунё севиб истеъмол қиладиган энг мазали ширинликлардан бири. Италия ва Франсияда бу тортни “минг қатлам” деб аташади, Белгия ва Нидерландияда эса шунга ўҳшаш “Томпус” ширинлиги мавжуд ва у кўпиртирилган қаймоқ ва пушти глазурдан иборат. Қизиғи шундаки, кўпинча “Наполеон” торти, қандолатчилик маҳсулотларини сотиб олиш қийин бўлган ва шунинг учун хам уй бекалари ширинликларни уй шароитида ўзлари тайёрлашга мажбур бўлган Совет даври билан қиёсланади. Шунинг учун хам ушбу тортни уй шароитида пиширишнинг жуда кўп рецептлари бор, чунки хар бир оилада бу ширинликни тайёрлашнинг ўз сирлари бор эди.
“НАПOЛЭOН” ТOРТИ ПАЙДO БЎЛИШИ ТАРИҲИ
1912 йилда Россияда Наполеон устидан қозонилган ғалабанинг юз йиллигини нишонлаш тараддуди бўлаётганди ва шу муносабат билан қандолатчилар учбурчак шаклга эга бўлган қаватли ҳамир (слоеное тесто) ва сут ва сариёғдан ташкил топган қайнатма кремдан иборат ширинликни яратадилар. Франтсузлар эса бир асосий версияга асосланиб бу нозик таъмга эга тортни яратиш хуқуқи уларга тегишли дея хисоблашади.
Бу версияга кўра, айёр қаср ошпази Бонапартни мамнун қилиш мақсадида оддий кексни бир нечта коржларга бўлган ва улар орасига кўпиртирилган қаймоқ ва қулупнай сурган. Шундай қилиб янги торт пайдо бўлган ва ушбу ширинлик ‘”Наполеон” дея атала бошлаган.
УЙ ШАРOИТИДА НАПOЛЕOН ТАЙЁРЛАШ
Классик “Наполеон” нинг асосий ҳусусияти коржларнинг шакарсиз пиширилишида, лекин улар жуда енгил, хаводор ва жуда мазали чиқади. “Наполеон” пироги қандай ҳамирдан пиширилишини хамма хам билмайди, чунки кесилганда жуда кўп қатлам бўлади. Кўпинча, бошқа вариантлар мавжуд бўлса-да, қаватли ҳамирдан фойдаланилади. Oдатда коржлар муздай сув ёки сут, сариёғ ёки юқори сифатли маргарин, туз, коржларни қаватли чиқариш учун сирка ва элаб олинган юқори навли ундан тайёрланади. Баъзан ҳамирга сметана, сут, туҳум, ароқ, пиво ва пишлоқ қўшилади. Тайёр ҳамирдан 1-2 мм қалинликда ёйилган коржлар кесиб олинади ва 200° C хароратда қиздирилган газ печида 8-15 дақиқа давомида пиширилади. Энг мухими – коржлар синмаслиги учун, уларни пишгандан сўнг кеса кўрманг. Тайёр ва крем билан қопланган тортни эхтиёткотлик билан чиройли текисланг.
“Наполеон” учун керакли креми тайёрлаш хақида гапирайлик. Торт учун кўпинча қайнатма, сметанали, қаймоқли ва сариёғли крем тайёрланади, ҳоҳишга кўра баъзан шоколад хам қўшилади. Крем сурилганидан сўнг, сингиши учун тайёр тортни 10 ва ундан кўпроқ соатга тиндиришга қўйилади. Тайёр бўлган ширинликни ҳоҳишга кўра исталган ёнғоқ тури билан безатиш мумкин-бунда Наполеон яна хам мазалироқ бўлади.
УЙ ШАРOИТИДА “НАПOЛЕOН” ТOРТИ: БИР НЕЧА СИРЛАР
Ҳамирга жуда кўп ун қўшманг – у фақатгина яҳши ёйилса бўлгани. Жуда қаттиқ ҳамир коржларни қуруқ ва синувчан қилади- торт эса юмшоқ бўлиб сингимайди. Коржлар қанча юпқа ёйилса шунча яҳши. Крем эса қанча кўп бўлса торт янада мазали бўлади.
Ёғли сариёғ ёки маргарин олиб, ҳамир қоришдан аввал уни албатта яҳшилаб совутинг. Лекин сариёғ музлаб қолмаслиги лозим, акс холда коржларни ёйиб бўлмайди, улар йиртилиб кетади.
“Наполеон” коржлари анча шишади, шунинг учун уларни вилка билан пиширишдан олдин тешиб чиқамиз, шунда улар мукаммал тарзда текис чиқади. Агар тортингиз юмшоқ ва сувли чиқишини ҳохласангиз кремни коржлар тайёр бўлган захотиёқ суринг, агарда қисирлоқ (хрустящий) тортни маъқул кўрсангиз кремни коржлар совугандан сўнг суринг.
“НАПOЛЭOН” ТOРТИ: БOСҚИЧМА-БOСҚИЧ РЭТСЭПТ
Ушбу тортни тайёрлаш қийин эмас, лекин сизнинг яқинларингиз қанчалик ҳурсанд бўладилар! Шундай қилиб, сизга қуйидаги махсулотлар керак бўлади:
Ҳамир учун:
сув – 160 мл;
эланган юқори навли ун – 400 г;
сариёғ ёки маргарин – 260 г;
туз – 1/4 чой қошиқ;
сирка – 15 мл.
Крем учун:
шакар – 300 г;
сут – 700 мл;
сариёғ – 200 г;
туҳум – 2 та;
краҳмал – 20 г;
таъбга кўра ванилин.
Тайёрлаш усули:
Туз, ун ва сариёғни чуқур идишга солиб увоқ холига келтиринг.
Музли сувни сирка билан аралаштиринг.
Сувли аралашмани сариёғли увоққа тўҳтовсиз аралаштирган холда солинг.
Тез ҳамир қоринг.
Ҳамирни 10 ёки ундан ортиқ бир ҳил бўлакларга бўлинг (бу сизнинг тортингиз қанчалик катта кичик еканлигига боғлиқ).
Зувалачалар ясаб, уларни бир соатга музлатгичга қўйинг.
Столга пишириш қоғози ёки пергамент парчаси қўйинг, уни ёғ билан ёғланг ва хар бир зувалани ёйинг.
Идишнинг қопқоғи ёки бирон бир тарелка ёрдамида текис қилиб кесиб олинг. Қолган ҳамирни кейинги зувалачаларга қўшсангиз бўлади.
Корж юзасини вилка билан бир нечта жойида тешиклар қилинг.
Коржларни 200 ° C хароратда 7-10 дақиқа давомида пиширинг.
Кремини тайёрлаш босқичлари:
Крем учун краҳмал, ванилин ва шакарни чуқур кастрюляга солиб аралаштиринг.
Туҳумни хам ўша кастрюляга солиб яҳшилаб кўпиртиринг.
Ушбу аралашмага сутни солинг.
Идишни оловга қўйиб тинимсиз, крем юзида пуфаклар пайдо бўлгунча аралаштиринг.
Совутилган кремга сариёғни қўшинг.
Кремни яҳшилаб кўпиртириб олинг.
Тайёр крем билан хар бир коржни суриб торт холатига келтиринг ва битта коржни урвоқлаб торт устини безатиш учун қолдиринг.
Тортни 2 соатга крем сингиши учун қолдиринг.
Крем ёрдамида торт ёнларини суриб текислаб олинг ва қолган битта коржни урвоқлаб торт усти ва ёнларига сепиб чиқинг.
Тайёр Наполеон тортини 10 соат давомида музлатгичда қолдиринг.
Наполеон торти тайёр.
Пазандалик, Ширинликлар
боскичлари, Наполеон торт тайёрлаш: уй шароитида, рецепти, сирлари, хамири ва креми