Намоз ўқишга рухсат йўқ. Нима қилай? ҳақида ислом дини нима дейди?

Намоз ўқишга рухсат йўқ. Нима қилай? ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Сизнинг гапларингизни дискдан эшитиб вужудимни титроқ босди, чунки кўнглимдан ўтиб юрган нарсаларни гапирдингиз, мен давлат ходимиман, намозни мукаммал билиб, қоидаларга кўра чиройли амаллар қилиб юрмоқчиман, лекин иш жойимдаги тегишли одамлар келиб намоз ўқиётганларинг бўлса ишдан бўшаб кетинглар дейишди, масжидга борилмасин деб, ўзининг беиймон кимсаларини сотқинлик қилишлари учун қўйиб, тоза ниятда борган кишиларни қораламоқдалар. Мен ишдан бўшамоқчи бўлдим, лекин дўстим сабр қилиб намозни уйда ўрганиб, уйда ўқиб юришни айтиб қолди. Жамоатда, масжидларда дўстим билан жума намозларда мазза килиб намоз ўқиш мен учун орзуга айланмоқда. Дўстим намозни ўргатаяпти, бирга намоз ўқиганимизда ўзимни жуда енгил ҳис этаяпман, кўзлари ожиз одамнинг кўзлари кўргани каби. Шайх жаноблари биз маслаҳатингиз, қолаверса, йўл-йўриқларингизга муҳтожмиз.

Javob:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Бандаларни намоздан ман қилувчиларга Аллоҳ рушди ҳидоят ва инсофу тавфиқ берсин! Сиз бу ҳолатда намоз ўқиганингиз учун алоҳида савоб, намоз ўқишга қийланганингиз учун алоҳида савоб оласиз. Дўстингиздан намозни яхшилаб ўрганаверинг. Бу сиз учун катта бахт. Муборак бўлсин! Ишда ҳам давом этиб, намозни канда қилмаслик пайида бўлинг. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!

Savollarga javoblar
Намоз ўқишга рухсат йўқ. Нима қилай?