Наим Каримов (1932) to’liq malumot oling

Наим Каримов (1932) to’liq malumot oling

Наим Каримов (1932)

Каримов Наим Фотиҳович (1932. 12.12, Тошкент) — адабиётшунос олим, жамоат арбоби. Ўзбекистан Республикаси фан арбоби (1996). Филология фанлари доктори (1993), профессор (1994).

Тошкент университетининг филология факултетини тугатган (1955). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида бўлим мудири (1990 йилдан).

Наим Каримов 20-аср ўзбек адабиёти тараққиёти хусусиятларини очиш борасида илмий тадқиқотлар олиб боради. У шу даврдаги ўзбек адабиёти ва унинг йирик вакиллари ижодини миллий ғоя мезонлари асосида ўрганиш ишини биринчилардан бўлиб бошлаб берди. Унинг илмий фаолиятида адабиёт ҳодисаларини тарихий воқеалар, бадиий асарни эса ёзувчи ҳаёти ва маънавий-эстетик олами билан узвий алоқада ўрганиш устуворлик қилади.

Наим Каримов Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ҳамзанинг кўп жилдли академик нашрларини тайёрлаш ва нашр этишда иштирок этган. Ўрта мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари учун ўзбек адабиётидан дарсликлар ёзган.

Наим Каримов Ўзбекистон маърифатпарварлар жамияти раиси (1999 йилдан). Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси ва «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси кенгаши раиси (1999 йил дан), «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи директори (2002 йилдан). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган (1999).

Biografiya
Наим Каримов (1932)