НАБАВИЙ ТАВСИЯЛАР

НАБАВИЙ ТАВСИЯЛАР

НАБАВИЙ ТАВСИЯЛАР
НАБАВИЙ ТАВСИЯЛАР

Инсон доим соглом бўлиши учун қуйидагиларни ёдда тутмоғи ва амал қилмоғи лозим:

    Поклик имондандир;
    Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
    Доим тоза, покиза овқатлар енг;
     Ҳаромда шифо йўқ;
     Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
     Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

    Қон олдириш – шифо;
    Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
    Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
   Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
   Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
   Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
   Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
   Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
   Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
   Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
   Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
   Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
   Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
   Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
   Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
   Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
   Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
   Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
   Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
   Ёлғиз овқатланманг;
   Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

Кизикарли маълумотлар
НАБАВИЙ ТАВСИЯЛАР