“Муҳташам юз йил” сериалининг “Туркия гўзали” унвонига эга бўлган актрисалари
Мазкур сериалда суратга тушган актрисаларнинг аксарияти гўзаллик танловларида иштирок этганлар, улардан учтаси эса “Туркия гўзали” унвони соҳибига айланган.
Ҳанде Субаши
Бу актрисага сериалда унча аҳамиятли бўлмаган рол насиб этган, у Бали бойнинг севгилиси ролини ўйнаган.
Ҳанде 2005 йилда гўзаллик танловида ғолиб бўлиб, “Туркия гўзали 2005” унвонини қўлга киритган.
“Муҳташам юз йил”дан ташқари актриса “Тирилиш. Эртуғрул” сериалида суратга тушган ҳамда “Пропаганда” филмида бош ролни ўйнаган.
Набаҳат Чаҳре
“Муҳташам юз йил” сериалида волида султон хоним ролини қойилмақмақом ижро этган актриса гўзаллиги билан мухлисларни мафтун этган.
Аристократик кўриниш, хушбичим қомат, қироличаларга хос қадам босиш, ўткир нигоҳ – актриса ҳақиқий султон хоним образини ярата олди.
Набаҳат 1960 йилда гўзаллик танловида ғолиб бўлиб, “Туркия гўзали 1960” унвони соҳибасига айланган.
Ҳуля Авшар
Актрисага обрў-эътиборли, ўктам, ёвуз ва доно султон хоним образи жуда мос тушди.
Жозибадор Ҳуля “Туркия гўзали 1983” унвони соҳибаси бўлган.
Гўзаллик танловларида иштирок этган “Муҳташам юз йил” сериалининг яна бошқа актрисалари:
Жансу Дере (Феруза хотун)
“Визе мисс Туркия-2000”
Озгу Аюбўглу (Айбиге хотун)
“Визе мисс Туркия-2001”
Озге Улусой (Анна Ягеллонка)
“Туркия гўзали 2003” танловининг иккинчи ўрин соҳибаси.
“Муҳташам юз йил” сериалининг бундай машҳурликка эришишининг сабабларидан яна бири ана шу гўзал аёлларнинг иштироки бўлса, не ажаб.
Кизикарли маълумотлар
“Муҳташам юз йил” сериалининг “Туркия гўзали” унвонига эга бўлган актрисалари