Мухаммад Карим Соипов — Мухаббатим
Мухаммад Карим Соипов — Мухаббатим Текст песни
Сен гул бўлиб очилдинг-у, келмадинг,
Кўнгил учун бир кун гулдай турмадинг.
Илҳом келса, гоҳида сен келмадинг, {х2}
Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. {х2}
Сени эслаб, оқартирдим тунларни, тунларни,
Ёдга олиб энг бахтиёр кунларни, кунларни.
Сен мен қолиб, бахтли қилдинг кимларни? {х2}
Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. {х2}
Сувдай оқиб ўтиб борар ҳаётим, ҳаётим,
Соғинганда учмоққа йўқ қанотим, қанотим.
Фақат ўзинг – ҳам қўшиғим, баётим, {х2}
Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. {х2}
Гул биларман, мени эслаб келмайсан, келмайсан,
Гар келсанг ҳам, менинг билан қолмайсан, қолмайсан.
Бечорани назарингга олмайсан, {х2}
Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. {х2}
Муҳаббатим, фақат сенсан армоним… {х2}
Армоним, армоним…
Кушик матнлари
Мухаммад Карим Соипов — Мухаббатим