Мурод Шарифхўжаев (1932-2008) to’liq malumot oling
Мурод Шарифхўжаев (1932.20.8, Тошкент — 2008) — иқтисодчи олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995), иқтисод фанлари доктори (1976), профессор (1978), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий (1992).
Тошкент молия иқтисод институтини тугатган (1953). Шу институтда аспирант, ассистент, катта ўқитувчи (1953—63), доцент (1963—67), халқ хўжалигини режалаштириш кафедраси мудири (1967—79), Ўзбекистон Давлат план қўмитаси (Госплан) қошидаги Иқтисодий илмий тадқиқот институти директори (1975—76), Тошкент халқ хўжалиги институти ректори (1976—86), Қурилиш комплекслари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш институти проректори (1986—90), Ўзбекистон Фанлар академияси бош илмий котиби (1990—91), Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси раиси (1994—95), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг ректори (1995 йил апрель-июль), Тошкент молия институти ректори (1991—2005) бўлиб ишлаган.
Илмий ишлари Ўзбекистонда капитал қурилиши, иқтисодий назария, республиканинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, халқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар, ташқи иқтисодий алоқалар, аҳолини иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларга бағишланган. Олий ўқув юртлари учун дарслик, ўқув қўлланмалари муаллифи.
2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси (2005) бўлиб ишлаган.
Biografiya
Мурод Шарифхўжаев (1932-2008)