Мукаммил Бурҳонов (1884-1938) to’liq malumot oling

Мукаммил Бурҳонов (1884-1938) to’liq malumot oling

Мукаммил Бурҳонов (1884, Бухоро — 1938, Тошкент) — Бухородаги жадидлик ҳаракати намояндаси. 1910 йилдан Ёш бухороликлар ташкилотининг аъзоси.

Бухорода мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилиб, ёшларга замонавий таълим беришга ҳаракат қилган «Тарбияи атфол» («Болалар тарбияси») махфий жамиятини тузишда иштирок қилди (1910 йил ноябрь). Ўз уйида яширин равишда янги усулдаги мактаб очди (1912), саводсиз ва чаласаводлар учун кечки курс ташкил қилди (1913).

Жадидларга қарши Бухоро амирининг зулми кучайгач, Бухорони тарк этди (1918). Амир ҳокимияти ағдариб ташлангач, БХСР адлия нозири, БХСРнинг РСФСР ҳукумати хузуридаги мухтор вакили (1920—24).

20-йлар ўрталаридан бошлаб сиёсий фаолиятни тўхтатди. Мақомчилар Ота Ғиёс ва Ота Жалоддан таълим олиб, жияни Бурҳонов Мутаваккилга дастлабки мусиқавий тарбия берди.

Мукаммил Бурҳонов 1937 йил қатағон қилинди ва ака-укалари билан биргаликда 1938 йил 24 сентябрда отиб ташланди.

Biografiya
Мукаммил Бурҳонов (1884-1938)