Музкаймок тайёрлаш — рецепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масалликлар

Музкаймок тайёрлаш — рецепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масалликлар

Музкаймок тайёрлаш - рецепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масалликлар
Музкаймок тайёрлаш - рецепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масалликлар

Музқаймоқ барча ёшдаги кишилар ҳуш кўрувчи десерт хисобланади, болалар хам, катталар хам уни севиб истеъмол қилишади. Кенг ассортимент хар бир киши ўзининг севимли таъмидан рохатланишига имкон беради: соф ва қўшимчаларли пломбир, сутли ва қаймоқли музқаймоқ, мевали ва шоколадли, вафляли стаканчада ва шоколадли глазур билан. Қаршилик кўрсатиш қийин.

Ушбу ёзги десертнинг бошқа афзалликлари орасида ажойиб бир нарса – сиз осонгина уйда музқаймоқ тайёрлашингиз мумкин. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма (мороженица) бўлмаса хам. Уй шароитида музқаймоқ тайёрлаш қийин эмас. Бундан ташқари, уйда тайёрланган бундай ширинликни дўконда хеч қачон топа олмайсиз. Ва параллел равишда ажойиб кулинария жараёнидан ором оласиз. Ушбу мақолада уй шароитида тайёрласа бўладиган энг мазали музқаймоқларнинг рецептлари келтирилади.

УЙ ШАРOИТИДА МУЗҚАЙМOҚ ТАЙЁРЛАШ УЧУН МАСЛАХАТЛАР
Маслахатлар ва рецептлар хар қандай уйда тайёрланган музқаймоқ учун қўлланилади. Музқаймоқни музлатгичда ёки маҳсус қурилмада тайёрлашингиз мумкин. Тамойиллари умумий.

Энг мухими. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилмасиз тайёрланган музқаймоқ яҳшилаб аралаштиришни талаб қилади. Музлатгичда сақланиши давомида хар 20 дақиқада – 1 соатда, ўртача 3-5 марта аралаштиришга тўғри келади.
Агар сиз музқаймоқ тайёрлаш учун қурилмадан фойдалансангиз, аралашмани қуйишдан олдин идишни совутиб олинг.

Фақат энг яҳши махсулотларни танланг. Музқаймоқ, унинг таркибидаги масаллиқлар қанчалик яҳши бўлса, у шу қадар мазали бўлади. Энг янги сут, қаймоқ, туҳум, мева ва резаларни сотиб олинг; фақат юқори сифатли шоколад, ароматизаторлар (табиийсидан фойдаланиш афзал), ванил. Мисол учун, табиий ванил қаламчаси музқаймоққа ўзига ҳос аромат бағишлайдики, унга бундай ароматни ванилин ва хатто табиий ванилли шакар хам бера олмайди.

Агар калорияларни хисобласангиз. Буни кейинга қолдиринг, чунки музқаймоқнинг таъми ва крем тузилиши ёғ таркибига боғлиқ. Ёғсизлантирилган махсулотларни ишлатганда муз кристаллари бўлган музқаймоққа ега бўласиз. Бундай музқаймоқ тишларда ғичирлайди. Истисно – мевали сорбе, унда ёғ манбаи бўлмайди.

Ароматизаторлар қачон қўшилади. Ароматизаторларни, айниқса экстракт ёки ҳушбўй алкогол, музқаймоқ массаси совугач, энг оҳирги босқичда қўшилиши керак.
Агар крем қайнатма бўлса, музқаймоқни музлатгичга жойлаштиришдан олдин уни совутгичда совутиб олинг. Бир кечага қолдиришингиз мумкин, бу музлатилганда силлиқ ва қаймоқли тузилма хосил бўлишига олиб келади.

Ёнғоқлар, янги ёки қуритилган мевалар, шоколад бўлакчаларини қўшиш. Энг яҳши натижа қўшимчалар деярли совуган музқаймоққа қўшилса олинади. Улар хам совуқ бўлиши керак, шунинг учун уларни ишлатишга қадар музлатгичда сақланг. Қўшилганидан кейин яҳшилаб аралаштиринг.

Уйда тайёрланган музқаймоқни сақлаш вақтида муз хосил бўлишини олдини олиш. Агар музлатгичда сақлаш тўғри келадиган катта портсияли музқаймоқ тайёрламоқчи бўлсангиз, муз кирсталлари хосил бўлиши муқаррардир. Буни олдини олиш учун музқаймоққа алкогол қўшиш мумкин, масалан, мевали музқаймоққа мевали ликёр (ёки ҳушбўй қўшимчани истамасангиз, фақат спирт) қўшишингиз мумкин. Аммо бундай музқаймоқ болалар учун эмас, улар учун жўҳори ёки инверт сироп, асал, желатин ишлатиш мумкин, бу махсулотлар музқаймоқ музлаб қолишига йўл қўймайди.

УЙ ШАРOИТИДА ТАЙЁРЛАШ УЧУН МУЗҚАЙМOҚ РЕЦЕПТЛАРИ
Музқаймоқ учун тайёрланган аралашмани қуйидагиларга жойлаш мумкин:

Музлатгичга ва хар 20 дақиқада-1 соатда аралаштириб туриш
Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилмага, бунда кўрсатмаларга риоя қилиш керак
ПЛOМБИР РЕЦЕПТИ
Бу мазали музқаймоқ, эхтимол, энг ёғли, унда камида 15% ёғ бўлиши керак. Бундан ташқари, энг ширини хам. Қизиғи шундаки, ширинлиги десертни устидан мевали соус, асал, мураббо ва шоколадни қуйиб истеъмол қилишга ҳалақит бермайди.

d0bcd183d0b7d0bad0b0d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 660ec06ae4a4c
Керак бўладиган масаллиқлар:Пломбир рецепти

сут – 300 мл
қаймоқ 35% – 250 мл
қуруқ сут – 35 грамм
шакар – 90 грамм
Ванилли шакар – 1 чой қошиқ
жўҳори краҳмали – 10 грамм

Уйда хақиқий пломбир тайёрлаш

Идишда шакарни хаммасини қуруқ сут билан аралаштиринг. Аралаштираётиб, аста-секин 250 мл сутни қуйинг. Қолган 50 мл сутда краҳмални эритиб олинг.

Идишни ўрта оловга қўйинг, сут қайнай бошлагач, краҳмалли сутни қўшинг. Аралаштириб, аралашма қуюқлашишини кутинг. Oловдан олиб, сузиб олинг, полиентилен плёнка билан ёпиб, совушга қолдиринг.
Қаймоқ (у совуқ бўлиши керак) енгил урилади. Сўнг совуқ сут аралашмасига қўшилиб, аралаштирилади.

Шундан сўнг – музлатгичга қўйиб, хар 20 дақиқада уриб туриш ёки музқаймоқдонга жойлаштириш керак. Музқаймоқ етарлича совиган, лекин хали юмшоқ бўлса, сиз уни қоғоз стаканчаларга қўйишингиз мумкин, шунда у бир неча соат ичида хақиқий пломбирга айланади.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭСКИМO ТАЙЁРЛАШ МУМКИН

d0bcd183d0b7d0bad0b0d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 660ec06b00c60
Агар пломбир шоколадли глазур билан қопланса, биз эскимо оламиз. Бунинг учун таёқчали музқаймоқ хосил қилиш керак. Бунинг учун маҳсус шакллар бўлса яҳши. Агар бўлмаса, қўл остида мавжуд воситалардан бунинг учун тўғри келадиган ингичка ва баланд шакл ясаш керак. Бу стаканчаларга чўзилувчан музқаймоқни солиб, таёқчаларни ўрнатинг ва тўлиқ музлатишга қўйинг.

Глазур учун тенг миқдорда шоколад ва сариёғ олинг, глазур музқаймоқни ботириб олишга қулай бўлиши учун кўп бўлиши керак. Хар иккала масаллиқдан 200 граммдан олинг. Шоколад бутунлай эригунича сувли хаммомда қиздиринг. Музқаймоқни шаклдан чиқариб олиб, уни илиқ глазурга тезда ботириб олинг, озроқ совуши учун бир оз ушлаб туринг, сўнгра музлатгичга қўйинг (унга олдиндан пергамент қоғоз ёйиш керак).

ВАНИЛЛИ МУЗҚАЙМOҚ РЕЦЕПТИ
Бу музқаймоқ зич консистентсияли, бой таъм ва ванил ароматига эга.

d0bcd183d0b7d0bad0b0d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 660ec06b1012cКеракли масаллиқлар:Ванилли музқаймоқ тайёрлаш усули

• туҳум – 2 та
• шакар – 0,5 стакан
• туз – бир чимдим
• сут – 350 мл
• қаймоқ 20% – 240 мл
• ванилли шакар – 2 чой қошиқ

Уй шароитида ванилли музқаймоқ қандай қилинади?

Уй шароитида ванилли музқаймоқ қандай қилинади?

Кичик идишга туҳумларни чақиб солинг. Шакар қўшиб, венчик билан у лимон-сариқ рангга кириши ва кўпики кўп бўлишигача уринг. Туз қўшинг, аралаштиринг.

Кастрюлкада сутни қайнатиб олинг. Сўнг туҳум аралашмасига ингичка қилиб қуйинг ва венчик билан тинимсиз уриб туринг. Аралашмани кастрюлкага солиб, кичик оловга қўйинг ва қуюқлашгунича қайнатинг, доимо венчик ёки ёғоч қошиқ билан аралаштириб туринг. Бу ўртача 7-10 дақиқа давом етади.

Oловдан олиб, музлатишга қўядиган идишга сузиб олинг, озроқ совушини кутинг. Қаймоқ ва ванил ёки ванилли шакар қўшинг. Музлатгичда тўлиқ совутинг (бир неча соатдан то бир кечагача).
Музқаймоқни маҳсус қурилма ёки музлатгичда якуний тайёрланг.

ЧЕРНИКАЛИ МУЗҚАЙМOҚ РЕЦЕПТИ
Янги, пишган, мазали черника музқаймоққа ёқимли тетиклаштирадиган таъм бағишлайди. Қуюлтирилган сутдан фойдаланиш тилда ерийдиган музқаймоққа ширинлик ва юмшоқлик қўшади. Ва қайнатма крем қилиш шарт емас.

d0bcd183d0b7d0bad0b0d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 660ec06b38b4f
Керакли масаллиқлар:Уй шароитида черникали музқаймоқ тайёрлаш

янги черника – 2 стакан
ёғлиги 12% дан кўп бўлмаган қаймоқ – 475 мл
қуюлтирилган сут – 420 мл
ёғли қаймоқ — 1 стакан
ванилли шакар – 1 чой қошиқ
Уйда “бинафшаранг” музқаймоқ тайёрлаш

Черникани ювиб, тозаланг. Идишга солиб, санчқи ёрдамида езинг, блендердан фойдаланса хам бўлади. Қандай қилиб езиш ҳохишингизга кўра – пюре ёки бўлакчалар қилиб.

Бошқа идишда сут, қаймоқ, қуюлтирилган сут ва ванилни аралаштиринг. Идишни музлатгичга қўйинг ва мунтазам аралаштириб туришни унутманг ёки музқаймоқ тайёрлаш учун қурилмада юмшоқ музқаймоқ холатигача совутинг. Черникали пюрени қўшинг ва яҳшилаб аралаштиринг. Сўнг якуний совутишга қўйинг.

ҚOВУНЛИ СOРБЕТ РЕЦЕПТИ
Янги қовунни нафақат чанқоқни, балки очликни хам қониқтирадиган ҳушбўй сорбетга айлантириш мумкин. Бошқа турларини мустақил ўйлаб топиш қийин бўлмаган бу десерт бизнинг холатда иккита – райхон ва қулупнай билан бойитилган.

d0bcd183d0b7d0bad0b0d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 660ec06b66535
Керакли масаллиқлар:Қовунли сорбет рецепти

қовун – битта кичик ёки каттароқ қовуннинг ярими
апелсинли фреш – чорак стакан
шакар упаси – 170 грамм
туз – бир чимдим.
Уй шароитида қовундан музқаймоқ-сорбет тайёрлаш

Қовунни уруғлари ва пўстлоғидан тозаланг. Сўнг кичкина кубиклар қилиб кесинг (улар камида 300 грамм бўлиши керак). Қовун кубикчаларини блендерга солинг, апелсин шарбати, шакар упаси ва бир чимдим туз қўшинг. Барчасини бир хил массали пюрега айлантиринг.

Аралашмада шакар оҳиригача ериши учун бир дақиқача қолдиринг, сўнг совутиш учун совутгичга қўйинг. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма контейнерига ўтказинг ёқи музлатгичга қўйиб, вақти-вақти билан аралаштириб туришни эсдан чиқарманг.

Таъбга кўра бу рецептга райхон, қулупнай, киви ёки грейпфрут қўшиш мумкин.

КРЕМ-БРЮЛЕ МУЗҚАЙМOҚ РЕЦЕПТИ
Карамелнинг таъми ва ранги – бу уй шароитида тайёрлаш мутлақо осон бўлган крем-брюледир.

d0bcd183d0b7d0bad0b0d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 660ec06b7bc61
Керакли масаллиқлар:Крем-брюле музқаймоқ рецепти

қаймоқ 35% – 95 мл
сут – 330 мл
қуруқ сут – 30 грамм
шакар – 100 грамм
жўҳори краҳмали – 8 грамм
Уй шароитида крем-брюле қандай тайёрланади

40 мл сут ва 40 грамм шакардан сироп тайёрланг: кастрюлкага шакарни солиб, жигарранг карамел хосил бўлгунича эритинг, кейин илиқ сут қуйиб, аралаштиринг. Паст хароратда карамел тўлиқ эриб кетгунича, аралашманинг консистентсияси эса суюлтирилган сутдек бўлгунича қайнатинг.

Oзроқ сутда краҳмални эритинг. Бошқа кастрюлкага қолган шакар ва қуруқ сут солиб аралаштиринг. Бир оз сут қўшинг ва бир ҳил масса хосил бўлгунига қадар яҳшилаб аралаштиринг. Сўнг сиропни қуйиб, аралаштиришда давом этинг. Қолган сутни қўшинг. Сузиб олинг ва қайнагунича қиздиринг. Аралаштираётган вақт краҳмал қўшинг.

Устини плёнка билан ёпиб, бироз совутинг ва совутгичга қўйинг. Қаймқони уриб, енгил кўпиртиринг. Совутгичдан аралашмани олиб, қаймоққа қўшинг ва яна уринг. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма контейнерига ёки музлатгичга қўйиш учун контейнерга ўтказинг.

ГИЛOС ВА ШOКOЛАДЛИ МУЗҚАЙМOҚ РЕЦЕПТИ
Уй шароитида тайёрлаш осон бўлган мазали музқаймоқ. Битта “аммо” – бу аралашмага термик ишлов берилмайди, шунинг учун фақат янги туҳумлардан фойдаланинг.

d0bcd183d0b7d0bad0b0d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 660ec06c0a300
Керакли масаллиқлар:Гилос ва шоколадли музқаймоқ тайёрлаш сирлари

аччиқ қора шоколад – 100 грамм
янги гилос – 100 грамм
туҳум – 2 та
шакар – 180 грамм
Ёғли қаймоқ – 2 стакан
сут – 1 стакан
Уйда гилос ва шоколадли музқаймоқ қандай қилинади

Гилосларни ювиб, иккига бўлиш орқали донагидан ажратиб олинг. Бирон идишга солиб, совутгичга солинг. Шоколадни қирғични йирик тишидан ўтказиб, уби хам совутгичга қўйинг.

Туҳумларни бир-икки дақиқа уриб кўпиртиринг. Шакар қўшиб, уришни давом эттиринг. Шакарни хаммаси солиб бўлингач, яна бир неча дақиқа уринг. Қаймоқ ва сут қўшинг, яҳшилаб аралаштиринг. Музлатгич ёки музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма идишига жойлаштиринг.

2 соатдан кейин, музқаймоқ деярли қотиб қолганда, шоколад ва гилос қўшинг, яҳшилаб аралаштиринг ва тўлиқ музлатишга қўйинг. Музлатгичда тайёрлаётган бўлсангиз, аралашмани биринчи ва иккинчи марта музлатишда аралаштиришни унутманг.

УЙ ШАРOИТИДА ШOКOЛАДЛИ МУЗҚАЙМOҚ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Шоколадли музқаймоқ кўпчиликни энг севимли музқаймоғи хисобланади. Уни уй шароитида тайёрлаш хам мумкин.

d0bcd183d0b7d0bad0b0d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 660ec06c1a841
Керакли масаллиқлар:Шоколадли музқаймоқ

қаймоқ 40% – 1 стакан
қаймоқ 18% – 240 мл
Шакар – 0,5 стакан
ванилли шакар – 3/4 чой қошиқ
туз – бир чимдим
какао – 3 ош қошиқ (ёки 60 мл шоколадли сироп)
Шоколадли музқаймоқни тайёрлаш жараёни

Какаони оз миқдорда иссиқ 18%ли қаймоқда эритиб олинг. Қолган қаймоқни (18%) қиздиринг, шакар қўшиб, у тўлиқ эригунича қиздиришни давом этинг, какаоли қаймоқни қуйинг ва қайнашгача олиб боринг. Совушга қолдиринг. Совуқ аралашмага ванилли шакар қўшиб, аралаштиринг.

40% қаймоқни бир чимдим туз билан аралаштириб, кўпиртиринг ва совуган аралашмага қўшинг. Музқаймоқ тайёрлаш учун қурилма идишига ёки музлатгичга қўйиш учун идишга ўтказинг.

Пазандалик, Ширинликлар
масалликлар, Музкаймок тайёрлаш — рецепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари