Мирзо Кенжабек (1956)

Мирзо Кенжабек (1956)

Мирзо Кенжабек (1956)

DO`STLARGA ULASHING:

mirzo kenjabekШоир, таржимон, журналист Мирзо Кенжабек (Кенжабоев Мирза Тўйчиевич) 1956 йилда Сурхондарё вилояти, Сариосиё (ҳозирги Узун) туманида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида (1974-1979) ҳамда Имом Бухорий номидаги Ислом институтида (1999-2001) таълим олган. 1982 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

«Мактубларим» (1982), «Қуёшга қараган уй» (1983) «Муножот» (1986), «Шарқ тили» (1988), «Баҳорим еллари» (1999) шеърий китоблари,

«Термиз тазкираси» (2001), «Дунёнинг муршиди» (2004), «Эътикоф» (2005), «Қабристон зиёрати одоби» (2005) маърифий китобалри чоп этилган.

Мирзо Кенжабек А.С.Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романини (1988), Фаридиддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» китобини (1997), Махтумқули Сайланмасини (2004), Жеймс Олдрижнинг «Ғаройиб мўғул оти» қиссасини (ҳамкорликда, 2012), Сирожиддин Усмон Ўшийнинг «Омолий» манзумасини (1999), шунингдек, Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Юнус Эмро, И.В.Гёте, Николас Гильен, Геворг Эмин, Ўлжас Сулаймон, Зайниддин Восифий шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.

Маҳмуд Асъад Жўшоннинг «Ҳақиқий севги» (1999), «Тасаввуф ва гўзаллик» (2004) китоблари, Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизийнинг «Сунани Термизий» («Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», 1999, 2009, 2012), Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг «Аҳли суннат вал-жамоат ақоиди» (1998, 2001, 2004), Кумушхонавийнинг «Жомиъ ул-мутун» (2000), Қутбиддин Изникийнинг «Муршиди мутааҳҳилийн» (2002); Ҳожи Аҳмаджон Махдум Ҳанафийнинг «Рисолаи сужуди саҳв» (2004) китоблари ҳам Мирзо Кенжабек таржимасида нашр этилган.

Мирзо Кенжабекнинг «Дилдошлик», «Тил эрки – эл эрки», «Ҳар кунинг бўлсин наврўз», «Инсон қалби билан ҳазиллашманг…» (Абдулла Орипов билан суҳбат), «Шоир ва шеър дунёси» (Эркин Воҳидов билан суҳбат), «Юрагимда оёқ изи бор» «Халқ номидан ёлғон сўзламанг», «Хилма-хиллик тенгсизлик эмас», “Тижорат тарихи”, «Фитна санъати» (қонли Фарғона воқеалари ва у собиқ шўро давлати томонидан махсус уюштирилгани ҳақида. Бу асар турк тилида «Фитна санъати ёки парда орқаси» номи билан Туркия, «TOS yayinlari» нашриётида чоп этилган) «Шукрона туйғуси омонми?» ва бошқа мақолалари машҳур.

Мирзо Кенжабек (1956)