Мирзапўлат Тошпўлатов (1952)

Мирзапўлат Тошпўлатов (1952)

Мирзапўлат Тошпўлатов (1952)

DO`STLARGA ULASHING:

mirzapolat toshpolatovМирзапўлат Тошпўлатов 1952 йили Қарши туманининг Даштфайзиобод қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган (1970—1976). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабий-бадиий тарғибот марказида, «Ўзбектелефильм» студиясида хизмат қилган.

Мирзапўлат Тошпўлатовнинг ёзувчи сифатидаги фаолияти 1975 йилда «Гулистон» журналида чоп этилган «Содиқ» номли ҳикояси билан бошланган. Шундан буён унинг ўнлаб ҳикоя ва қиссалари чоп этилган. Булар орасида айниқса, «Қайтиш», «Гуноҳ», «Рўмолча», «Қатнов» каби бир қатор ҳикоялари нафақат ўқувчилар, балки устоз-адиблар эъти-борига ҳам тушган. 1977 йилда Мирзапўлатнинг «Юракдаги сир» номли биринчи ҳикоялар тўплами нашрдан чиқади.

Мирзапўлат Тошпўлатовнинг «Юракдаги сир», «Беором тўлқинлар», «Бахт юлдузи», «Майдонда мардлар бўлсин», «Олтин ахтараётган бола» каби ҳикоя ва қиссалардан иборат тўпламлари чоп қилинган. 1994 йилда эса унинг тарихий ўтмиш ҳақидаги «Санам гулханлари» номли қиссаси ўқувчилар қўлига бориб тегди. Мазкур қиссада адиб Муқанна бошчилигидаги озодлик ҳаракати ҳақида ҳикоя қилган.

Мирзапўлат Тошпўлатовнинг «Гуноҳ», «Тавба» ва «Олов қаъридаги фаришта» каби асарлари асосида бадиий фильмлар суратга олинган.

Мирзапўлат Тошпўлатов (1952)