Минҳожиддин Ҳайдар (1941) to’liq malumot oling
Минҳожиддин Ҳайдар 1941 йилнинг 3 май кунида Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. Андижон медицина билим юртини (1958—1960), Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1963—1968) таҳсил кўради. «Ёш гвардия» нашриётида (1968—1972), «Ўзбекистон маданияти» (ҳозирги «Ўзбекистон адабиёти ва санъати») газетасида (1972—1981), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида (1982—1991) муҳаррир бўлиб ишлаган.
Унинг биринчи шеърий тўплами 1971 йилда «Инсон юраги» номи билан чоп этилади. Сўнгра унинг «Нина учидаги қаср» (1979), «Ўчмас бўрон» (1979), «Тирик аланга» (1984), «Булбулсўз» (1991) каби тўпламлари ва 1992 йилда «Мусалло» номли публицистик асари босилиб чиққан. У «Онаизор» (1970), «Дўзахдаги шайтон» (1976) каби шеърий драма ва памфлетларнинг ҳам муаллифидир.
Biografiya
Минҳожиддин Ҳайдар (1941)