Мимоза салати тайёрлаш — рецепти, расмлари билан боскичма-боскич жараёни
“Мимоза” салати – пазандалик классикаси саналади. Майдаланган туҳум сариғи билан безатилган ушбу салат гулларни эслатиб, дастурҳонга байрамона қиёфа бағишлайди, шунинг учун Мимоза салати байрам маросимларида тез-тез тайёрланади. Салат жуда юмшоқ ва тўйимли саналади, қуйида унинг классик рецепти сизга хавола этилади.
МИМOЗА САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 25 дақиқа | Портсиялар сони: 7
Керакли масаллиқлар:
Ёғда консерваланган балиқ – 200 г (1 банка);
Картошка – 300 г;
Сабзи – 200 г;
Пиёз – 100 г;
Қаттиқ пишлоқ – 150 г;
Маёнез – 250 г;
Туҳум – 4 дона;
Кўкатлар (кашниш, шивит) – 50 г;
Тайёрлаш жараёни
Ишни сабзи, картошка ва туҳумни қайнатиб олишдан бошлаш керак. Қайнатилган махсулотлар совутилиб, пўстлоғидан тозаланади.
Қирғичнинг кичик тишидан сабзи, картошка, туҳумнинг сариғи ва оқи, пишлоқ чиқарилади. Барча масаллиқлар хозирча алохида идишчаларга солинади.
Салат тайёрланадиган ликопчага балиқ ёғи билан биргаликда солиниб, санчқи ёрдамида езиб, текисланади. Устидан бироз маёнез суртилади.
Балиқ устидан туҳумнинг оқи ёйилади, яна бир қават маёнез суртилади. Туҳум оқидан сўнг навбат қирғичдан чиқарилган сабзига келади, у хам текис қилиб ёйилади ва устидан маёнез суртилади.
Пиёз майда қилиб тўғралади, идишга солинади ва устидан қайноқ сув қуйилади. Шу тариқа аччиғи кетиши учун 5-10 дақиқага қолдирилади.
Сабзи устидан пиёз, пиёз устидан эса картошка қўйилади. Туз ва маёнез қўшилади.
Кейинги навбатда пишлоқ терилади, устидан маёнез қуйилади ва текисланади.
Ва нихоят салатнинг сўнги қаватини туҳумнинг сариғи ва кўкатлардан тайёрланган безак эгаллайди. Салат 2 соатга совутгича қўйилади, шундан сўнг у тайёр! Ёқимли иштаха!
ТАВСИЯЛАР
Қатламлар орасига маёнезни иложи борича камроқ ва бир текис қилиб ёйишга харакат қилинг.
Энг аввало пиёзни иссиқ сувга солиб қўйсангиз, қолган ишларни бажаргунча у тайёр бўлиб туради.
Ҳохишга кўра балиқ ва картошканинг ўрнини алмаштириш мумкин, бу унинг таъмига таъсир қилмайди, бироқ ликопчани ювиш осонроқ бўлиши мумкин.
Совутгичга қолдиришга бефарқ бўлманг, акс холда салатнинг қаттиқлиги йўқолади ва у “уваланиб” кета бошлайди.
Консерва танлашда унинг сифатига алохида урғу беринг, чунки салатга асосий таъмни айнан балиқ беради.
Пишлоқ жуда юмшоқ бўлса, уни қирғичдан чиқаришдан олдини 10 дақиқа музлатгичга қўйиш кифоя, шунда у яҳши ўтади.
Пазандалик, Салатлар
Мимоза салати тайёрлаш — рецепти, расмлари билан боскичма-боскич жараёни