Мен шу ёмон кизни яхши кураман севги хакида шеър

Мен шу ёмон кизни яхши кураман севги хакида шеър

Мен шу ёмон кизни яхши кураман
Мен шу ёмон кизни яхши кураман

Корайиб йуколар шафакнинг юзи,
Туннинг кучогида бедор юраман.
Бир киз бор – дунёнинг энг ёмон кизи,
Мен шу ёмон кизни яхши кураман.

Ёнига бораман, юриб бораман,
Дунёни чеккага суриб бораман,
Ёмонлигин билиб туриб бораман,
Мен шу ёмон кизни яхши кураман.

Узи хам каршимда котади хар кун,
Мендан кечиб, менга кайтади хар кун,
Хатто ёмонлигин айтади хар кун,
Мен шу ёмон кизни яхши кураман.

Эртага мен сизни кутаман, дейди,
Сунг эрта булмаса нетамиз, дейди,
Бугуннинг тугашин кутамиз, дейди,
Мен шу ёмон кизни яхши кураман.

Овоза килай деб бахшилар билсин,
Тиш-тирноги билан каршилар билсин,
Менга нима, хамма яхшилар билсин,
Мен шу ёмон кизни яхши кураман.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Мен шу ёмон кизни яхши кураман севги хакида шеър