Мен сизни хали хам уйлайман айрилик хакида шеър

Мен сизни хали хам уйлайман айрилик хакида шеър

Мен сизни хали хам уйлайман
Мен сизни хали хам уйлайман

Шамоллар сурайди холимни,
Бегубор ишкимиз суйлайман.
Кечиринг мен ошик золимни,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Холимга бокмайди хеч биров,
Согинчдан самога буйлайман,
Унутиб кечдингиз сиз дарров,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Сиз билан кетди-ку бахорлар,

Кукларга соврилди изхорлар,
Укситиб согинчу хуморлар,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Тунлари хаёлдан кетмайсиз,
Севдим деб бир хушнуд этмайсиз,
Лек менсиз бахтга сиз етмайсиз,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Хеч санам булмади сизнингдек,
Бевафо ёр йукдир бизнингдек,
Сиз майли мен ёрдан кечинг лек,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Сиз менинг тилларда тилагим,
Сизсиз хеч хаёт йук керагим,
Йук сизсиз урмайди юрагим,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Кезаман биз юрган богларни,
Кумсайман бахтиёр чогларни,
Юволмай дилдаги догларни,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Дил уйим эх сизсиз вайрона,
Уртада битта ишк хайрона.
Излайман мен хамон сарсона,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Утмокда кунимдан кун огир,
Юлдузин яширар тун огир,
Сизсизлик кийнайди дил огрир,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Унутмок истадим чора йук,
Аламдан узимга килдим дук,
Юракни тирнайди битта ук,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Кайларда колди ёр ахдимиз,
Висолга илинган шахдимиз,
Ошик дер бир эди бахтимиз,
Мен сизни хали хам уйлайман.

Айрилик хакида шерлар, Шерлар
Мен сизни хали хам уйлайман айрилик хакида шеър