Мен сизни бир умр бахтли киламан севги хакида шеър

Мен сизни бир умр бахтли киламан севги хакида шеър

Мен сизни бир умр бахтли киламан
Мен сизни бир умр бахтли киламан

Сиз менинг борлигим жон-у жахоним,
Узимнинг севгилим, азизим, жоним,
Барчадан кизгонган рашкчи инсоним,
Мен сизни бир умр бахтли киламан!

Турмуштнинг муштлари огир келса хам,
Сизнинг борлигингиз дардимга малхам,
Калбдаги ардогим, жон томир риштам,
Мен сизни бир умр бахтли киламан!

Гулни асраб келган богимсиз бегим,
Доимо суянган тогимсиз бегим,
Малика булсам гар шохимсиз бегим,
Мен сизни бир умр бахтли киламан!

Менга хашамату, тилло керакмас,
Сизни шодон курсам дейман хар нафас,
Шу азиз бошингиз омон булса бас,
Мен сизни бир умр бахтли киламан.

Дуода сурайман у дунёда хам,
Бирга туташ булсин такдиримиз хам,
Бизни топиштирса Яратган Эгам,
Мен сизни бир умр бахтли киламан.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Мен сизни бир умр бахтли киламан севги хакида шеър