Мен сени жудаям, жуда согиндим согинч хакида шеър

Мен сени жудаям, жуда согиндим согинч хакида шеър

Мен сени жудаям, жуда согиндим
Мен сени жудаям, жуда согиндим

Хижронлар калбимни бунча езади,
Армонлар орзунинг касрин бузади.
Юрагим бир сенга зорлик сезади,
Мен сени жудаям, жуда согиндим.

Армондир дардимни айтолмаганим,
Гурурни йирокка хайдолмаганим,
Армондан огирдир кайтолмаганим —
Мен сени жудаям, жуда согиндим.

Кунгилнинг минг битта зори булса хам,
Имтихон дунёнинг кори булса хам,
Икрордан дилимнинг ори булса хам
Мен сени жудаям, жуда согиндим.

Дардимни айтмадим, тишладим тилни,
Хижрондан минг карра гашладим дилни,
Топмадим сен томон бошлаган йулни
Мен сени жудаям, жуда согиндим.

Йилларки излайман босган изингни,
Кузимда кураман кора кузингни,
Канийди, бир бора курсам узингни,
Мен сени жудаям, жуда согиндим…!

Согинч хакида шерлар, Шерлар
жуда согиндим согинч хакида шеър, Мен сени жудаям