Мен кетаман узбекча шеър

Мен кетаман узбекча шеър

Мен кетаман

Қанча шеърлар ёздим тўлиб тўкилиб,
Ғам аламлар қопи кетди сўкилиб. 
Гўзал орзуларим осмонга илиб,
Мен кетаман, ҳуш қол севгилим.

Айрилиқ куйига чунон ўйнадим,
Бахтсизлик келса ҳам бахтдан куйладим.

Юрак истагингни ҳамон билмадим
Мен кетаман, ҳуш қол севгилим.

Чорлайди юлдузлар кел деб ёнимга,
Оймомо алласи ҳузур жонимга.
Ҳаста юрагимни ташлаб пойингга
Мен кетаман, ҳуш қол севгилим.

Куйиб кетса юрак, ўзгани суйсанг,
Пичирлаб қулоғига севаман десанг
Розиман севгимни қабрга кўмсанг
Мен кетаман, ҳуш қол севгилим.

Фаришта мисоли кўкни кезаман,
Қачондир эслайсан дилдан сезаман.
Соғинсам дунёни дод деб бузаман
Мен кетаман, ҳуш қол севгилим.

Юзларинг силайман шаббода бўлиб,
Юрак аламларга қолдику тўлиб. 
Мен шодон эмасман, боряпман сўлиб,
Мен кетаман, ҳуш қол севгилим.

Ёнмай бошқа юрагимга муз ташла,
Йиғламайман, майли дилимни ғашла
Мен розиман, ўзгага ишқ бағишла,
Мен кетаман, ҳуш қол севгилим.

Шерлар
Мен кетаман узбекча шеър