«МЕНДАН ЯХШИСИНИ ТОПГАН ЯХШИ ҚИЗ» севги хакида шеър

«МЕНДАН ЯХШИСИНИ ТОПГАН ЯХШИ ҚИЗ» севги хакида шеър

«МЕНДАН ЯХШИСИНИ ТОПГАН ЯХШИ ҚИЗ»
«МЕНДАН ЯХШИСИНИ ТОПГАН ЯХШИ ҚИЗ»

«МЕНДАН ЯХШИСИНИ ТОПГАН ЯХШИ ҚИЗ»

Сиз чиройли  сизку яхшисиз,
Гўзал қизлар ичра нақши сиз.
Менинг бахтим кимнинг бахтисиз? Мендан яхшисини топган яхши қиз!

Сизга тухфа қилган эдим мен қалбимни, Осмон йиғлар айтар бўлсам бу дардимни. Пулга пичиб кўрдингизми ё қадримни? Мендан яхшисини топган яхши қиз!

Тушларимга кирасизда хар кун яна, Сиз намоён кўзларимни юмсам яна. Сиз сабаб минг азобдаман энди мана, Мендан яхшисини топган яхши қиз!

Билолмадим кўзларингиз сузукмиди? Ё дардингиз тилло занжир узукмиди? Топганингиз мендан ўзи тузукмиди? Мендан яхшисини топган яхши қиз!

Молу дунё ўткинчику билмайсизми? Бой бўлмаса сиз уни хам севмайсизми? Кейинчалик йиғлаб афсус қилмайсизми? Мендан яхшисини топган яхши қиз!

Вақт барига даво дерлар сабр қилай, Сиз излаган ўша бахтни сизга тилай. Йиллар ўтиб армонингиз ўзим бўлай! Мендан яхшисини топган яхши қиз!

Севги хакида шерлар, Шерлар
«МЕНДАН ЯХШИСИНИ ТОПГАН ЯХШИ ҚИЗ» севги хакида шеър