Менга ҳиёнат қилсанг севги хакида шеър

Менга ҳиёнат қилсанг севги хакида шеър

Менга ҳиёнат қилсанг

Сени баҳтли қиламан,
Сен хам бир мени севсанг.
Билиб қўй, ўлдираман,
Менга ҳиёнат қилсанг.

Мени яхши биласан,
Севсанг баҳтли бўласан,

Қўлларимда ўласан,
Менга ҳиёнат қилсанг.

Мен бошқача бўлмайман,
Нега шундай, билмайман,
Рахм-шафқат қилмайман,
Менга ҳиёнат қилсанг.

Айтдим, нима қилишни,
Қилмайсанми бу ишни,
Ўйлайвергин ўлишни,
Менга ҳиёнат қилсанг.

Қизартирсанг юзимни,
Босолмайман ўзимни,
Айтдим сўнги сўзимни,
Менга ҳиёнат қилсанг.

Хазиллашмайди Ҳушнуд,
Гапимни ёдингда тут,
Йўқса мендан ўлим кут,
Менга ҳиёнат қилсанг.

Илтимосим содиқ бўл,
Чин севгимга лойиқ бўл,
Йўқ десанг, қўлимда ўл,
Менга ҳиёнат қилсанг.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Менга ҳиёнат қилсанг севги хакида шеър