Менга керакмассиз деди севгилим севги хакида шеър

Менга керакмассиз деди севгилим севги хакида шеър

Менга керакмассиз деди севгилим

Ёнмоқда ўт бўлиб аланга бўлиб
Сув сепса жойига тушмайди дилим
Уни дебман ахир тирилиб ўлиб
Менга керакмассиз деди севгилим

Севгимни омонат бергандим унга
Севгимни кўксини қилибди тилим
Қандай кўникаман қандайин бунга
Менга керакмассиз деди севгилим

Мен мехр истадим шунчаки меҳр
Тор бўлди у томон бошлаган йўлим
Севгини йўллари бунчалар тахир
Менга керакмассиз деди севгилим

Майли хафамасман қолавердим жим
Чўзсам етмайдида калтадир қўлим
Мени тушунмайди хозирча хеч ким
Менга керакмассиз деди севгилим.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Менга керакмассиз деди севгилим севги хакида шеър