Маҳр ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! Мам турмушга чиқаётганимда маҳрга 5 миллион пул сўраганман рози бўлганлар. Институтда контрактда ўқирдим. Ҳўжайиним 4млн 400 минг контрактимга тўлаётганларида маҳрдан кетябди шу пул диганларида майли диганман. Лекин кейин билсам маҳрни аёлни қўлига бериши керак экан. Аёл маҳрини ҳохлаган нарсасига ишлатишига ҳақли экан. Шу билан мани маҳрим тўланган ҳисобланадими?
Javob:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Ёзишингизча “контрактимга тўлаётганларида маҳрдан кетябди” деганда “майли” деган экансиз. Шу билан маҳрнинг ўшанча қисмидан кечган бўласиз. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Маҳр