Махмуд Намозов — Опа-сингил
Махмуд Намозов — Опа-сингил Текст песни
Шундай гап бор: “қизнинг йўли қилдан нозик”,
Иқболинг ҳам пешонангдек бўлсин очиқ.
Ногоҳ сенга ёғдирганда тақдир тошин,
Қалқон бўлиб қайтарайин, опа-синглим. (х2)
Бирга бўлган ўша бахтли болаликлар,
Бизни бўлиб турар энди оралиқлар.
Мени кўрсанг мунчоқ-мунчоқ кўзда ёшинг,
Онам каби меҳрибонсан, опа-синглим.
Айланайин, опа-синглим,
Ўргилайин, опа-синглим.
Юзларингда ғам кўрмайин,
Айланайин, опа-синглим.
Кўзим тушди суюкдан ҳам суюкларга,
Ўхшайдирсан энг беозор кийикларга.
Топа олмай қолганингда дардкашингни,
Дардларингга эм бўлайин, опа-синглим. (х2)
Бирга бўлган ўша бахтли болаликлар,
Бизни бўлиб турар энди оралиқлар.
Мени кўрсанг мунчоқ-мунчоқ кўзда ёшинг,
Онам каби меҳрибонсан, опа-синглим.
Айланайин, опа-синглим,
Ўргилайин, опа-синглим.
Юзларингда ғам кўрмайин,
Айланайин, опа-синглим. (х1+х1)
Айланайин, опа-синглим,
Ўргилайин, опа-синглим.
Юзларингда ғам кўрмайин
Умр бўйи, опа-синглим.
Кушик матнлари
Махмуд Намозов — Опа-сингил