Матраслар ҳақида кўпчилик билмаган 5 та ҳайратланарли факт
Ҳар бир уйда матраслар мавжуд, биз бу буюмга ўрганиб қолганмиз лекин унчалик ҳам эътибор қаратмаймиз. Матраслар ҳақида сиз билмаган бир нечта далиллар мавжуд. Уларни сиз билан бўлишамиз!
10 йил ичида матрас ўртача 3 кггача оғирлашади.
Матрас чойшаб билан ишлатилади, аммо бу уни ифлосланишдан 100% сақламайди. Ҳатто соғлом одам ҳам ҳар кеча ухлаш пайтида миллионлаб тери ҳужайралари ва бир неча милилитр суюқ тер йўқотади. Намлик, чанг зарралари, тер матрас ичига чуқур кириб, тўпланади. Буларнинг барчаси 3 кг гача вазн йиғади!
7 йилдан ошган матрасларнинг деярли ҳар бирининг ичида чанглар мавжуд. Агар сиз тукли ёстиқлардан фойдалансангиз, уй ҳайвонларини боқсангиз ва узоқ вақт давомида матрасни ўзгартирмасангиз матрасда чанг канаси пайдо бўлиши эҳтимоли юқори. Одатий эски тўшакда 100000 дан 10 миллионгача чанг каналари бўлиши мумкин. Улар касаллик тарқатишмайди ва чақмайди. Аммо уларнинг борлиги астма, аллергия ва бошқа касалликларни қўзғатиши мумкин.
Керакциз қўшнилардан халос бўлиш учун, замонавий матрасларга эътибор беришни тавсия этамиз, унда чанг каналари бўлмайди. Мутахассислар шунингдек, вақти-вақти билан матрас, ёстиқларни вентиляция қилишни ва ҳар ҳафта чойшабни ювишни маслаҳат беришади.
Тўшак қопламисиз, матрас бир йил ичида тозаликни йўқотади.
Юқорида биз айтиб ўтган чанг каналаридан ташқари, матрас ичида замбуруғлар ва моғорларнинг бутун колониялари яшаши мумкин. Сиз ҳар олти ойда матрасни ўгириб туриш ва ҳаво ўтказувчан қопламни танлаб, буларнинг барчасидан ўзингизни ҳимоя қилишингиз мумкин. Қопламни матраснинг тўртта бурчагига илиб қўясиз. Бу билан қаҳва ёки шунга ўхшаш ичимликлар матрасга тўкилиб уни ифлосланишини олдини олишингиз мумкин.
Матрас ҳар бир уйда мавжуд бўлган, барчага яхши таниш буюм. Аммо Африкадаги айрим ночор маконларда йиллар давомида матрас сотиб олишни орзу қилган, аммо бунга етарли пулни тежай олмайдиган минглаб одамлар бор, шунинг учун улар дуч келган нарсада уҳлайдилар. У ерда матрас бойликдан дарак беради.
Кизикарли маълумотлар
Матраслар ҳақида кўпчилик билмаган 5 та ҳайратланарли факт