Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Кийимдаги ҳар қандай доғни оқартириш воситалари ёрдамида кетказса бўлади. Бунинг учун либос матосига доғга қарши гел ёки аралашма билан ишлов берилиб, кир ювиш машинасига солинса кифоя. Аммо бунинг имкони бўлмаганида нима қилинади? Айтайлик, уйда чироқ йўқ ёки вақтингиз тиғизлигидан кир ювишга улгуролмаяпсиз. Қуйида сизга шошилганда асқотадиган тавсияларни ҳавола этамиз.

Ёмғирдан сўнг сайрга чиққан фарзандингиз, шимининг тиззасини кир қилиб қайтса, мана бу рецепт ёрдамида матодаги доғни кетказиш мумкин. 1 литр сувга 1 ошқошиқ нашатир спиртини аралаштирасиз. Аралашмани шим тиззасининг кир бўлган жойига шимдириб, устидан чўткада ишқалайсиз. Сўнг шу қисмининг ўзинигина сувда чайиб олсангиз, кифоя.

Мактаб формасидаги ручка сиёҳининг доғи кир ювиш кукунларини “писанд” қилмайди. Ҳатто энг сўнгги русумдаги кир ювиш машинаси ҳам бу муаммони  мустақил ҳал эта олиши қийин. Хўш, нима қилинади?

Пахта бўлагига спиртни томизиб, сиёҳ устидан 2-3 сония босиб туринг. Сўнгра аста ишқаланг. Оддийси иш бермаса, нашатир спиртидан фойдаланиб кўринг.
d0bcd0b0d182d0bed0bbd0b0d180d0b4d0b0d0b3d0b8 d182d183d180d0bbd0b8 d0b4d0bed293d0bbd0b0d180d0bdd0b8 d0bed29bd0b0d180d182d0b8d180d0b8 660e39c25a945Кийимдаги овқат ёғидан ҳалос бўлишнинг бир қанча синалган усуллари бор. Мана, уларнинг айримлари:

-янги пайдо бўлган ёғ доғини қуруқ салфеткага шимдириб олиш мумкин. Бунинг учун кийимнинг икки тарафига қуруқ салфетка қўйилиб, устидан дазмол босилади. Доғ янгилигида салфеткага осон сингади;

-эски доғни тозалашда эса спирт эритмаси билан ишлов бериш усулидан фойдаланиб кўриш мумкин. Бунда 1 стакан сувга 2 ошқошиқ спирт аралаштирилади.
d0bcd0b0d182d0bed0bbd0b0d180d0b4d0b0d0b3d0b8 d182d183d180d0bbd0b8 d0b4d0bed293d0bbd0b0d180d0bdd0b8 d0bed29bd0b0d180d182d0b8d180d0b8 660e39c27038dКофта ё кўйлагингизга лаб бўёғи ёҳуд тонал крем тегиб кетса, асло ишқаламанг. Пардоз воситаси матога янада чуқурроқ сингиб қолади. Яхшиси, бундай қилинг:

-доғ устига қуруқ салфетка қўйинг. Орқа тарафидан эса спирт эритмаси билан артиб олинг. Пардоз воситасининг изи қолмагач, тоза сувда чайиб оласиз;

-бир мартаик уриниш иш бермаса, ишлатилмайдиган тиш чўткасини кир совунига ботириб, доғ устидан юргизинг.
d0bcd0b0d182d0bed0bbd0b0d180d0b4d0b0d0b3d0b8 d182d183d180d0bbd0b8 d0b4d0bed293d0bbd0b0d180d0bdd0b8 d0bed29bd0b0d180d182d0b8d180d0b8 660e39c284012Тирноғингизни бояётиб, беҳосдан кўйлагингизга лак тегиб кетди, энди нима қиласиз? Аҳир бўёқнинг тезда қуриб қолиши бор. Маслаҳатимиз, қуйидаги усулни синаб кўринг:

Доғ устига қоғоз салфеткани қўйиб, орқа тарафидан спирт ёки ацетон билан артинг. Сўнг лак теккан матони икки-уч соатга илиқ сувга бўктириб қўйинг.
d0bcd0b0d182d0bed0bbd0b0d180d0b4d0b0d0b3d0b8 d182d183d180d0bbd0b8 d0b4d0bed293d0bbd0b0d180d0bdd0b8 d0bed29bd0b0d180d182d0b8d180d0b8 660e39c29d14dТурларига кўра фарқлангани боис кийимга тўкилган мева шарбати бир қанча усуллар ёрдамида тозаланади. Хусусан:

-пахта бўлагини циркада намлаб, доғ устидан юргизинг. Сўнг совуқ сувда чайиб олинг;

-янги ҳосил бўлган мева шарбати устидан ош тузи сепиб қўйилади. Туз суюқликни ўзига шимиб олгач, иссиқ сувда кийим чайиб олинса, кифоя. Доғдан асар ҳам қолмайди.
d0bcd0b0d182d0bed0bbd0b0d180d0b4d0b0d0b3d0b8 d182d183d180d0bbd0b8 d0b4d0bed293d0bbd0b0d180d0bdd0b8 d0bed29bd0b0d180d182d0b8d180d0b8 660e39c2b5073Бехосдан қўлингизни кесиб олсангиз, биринчи қиладиган ишингиз бармоқдан оқаётган қонни қандай қилиб бўлса ҳам тўхташишдан иборат бўлади, шундайми? Аммо бунда кўйлак енги ёки бошқа бирор қисмига қон тегиши мумкин. Ёки боланинг бурни қонади, дейлик. Ваннахонага етиб боргунига қадар кўйлагининг олд қисми доғ бўлади. Қон юқини тозалаш учун нашатир спиртидан фойдаланасиз. Доғни спирт билан артиб, 15 дақиқага қолдирасиз. Сўнг кир совунида ишқалаб ювиб олинса, кифоя.
d0bcd0b0d182d0bed0bbd0b0d180d0b4d0b0d0b3d0b8 d182d183d180d0bbd0b8 d0b4d0bed293d0bbd0b0d180d0bdd0b8 d0bed29bd0b0d180d182d0b8d180d0b8 660e39c22e6c8Мазали ширинликларнинг юқи осонгина тозаланмаслиги мумкин, агар вақтида чораси кўрилмаса. Хўш, нима қиламиз?

-янги ҳосил бўлган шоколад доғи устидан майда ош тузи сепиб қўйилса, доғ матога сингмайди;

Эски шоколад доғини эса 1 стакан сувга цирка ёки нашатир спиртини аралаштириб, либосни тозалаш мумкин.
d0bcd0b0d182d0bed0bbd0b0d180d0b4d0b0d0b3d0b8 d182d183d180d0bbd0b8 d0b4d0bed293d0bbd0b0d180d0bdd0b8 d0bed29bd0b0d180d182d0b8d180d0b8 660e39c2cb03bАйрим антиперспирантлар кийимда доғ қолдирмайди. Бироқ ҳаммаси ҳам эмас. Либосдаги тер доғи сарғимтир кўринишда бўлса, албатта уни тозалаш керак. Бунда сизга қуйидаги усуллар кор қилади:

—  1 ошқошиқ идиш ювиш гелини 3 ош қошиқ перекис водороди ва 2 ошқошиқ истеъмол содаси билан аралаштиринг. Тайёраралашмани тер доғидан сарғайган кийимга суртиб, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайиб оласиз. Шунингдек, циркага озроқ илиқ сувни аралаштириб, у билан сарғайган матони оқартириш мумкин.
d0bcd0b0d182d0bed0bbd0b0d180d0b4d0b0d0b3d0b8 d182d183d180d0bbd0b8 d0b4d0bed293d0bbd0b0d180d0bdd0b8 d0bed29bd0b0d180d182d0b8d180d0b8 660e39c2e392e

Кизикарли маълумотлар
Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари